Мирза Юсуф жоме масжиди
Маълумот: Тошкент шахар Юнусобод тумани Боғи шамол кўчаси 98-уйда жойлашган “Мирза Юсуф” жоме масжиди хақида
“Мирза Юсуф” қадим Шайхонтохур дахасининг мавзеларидан бири. Мавзенинг номи 1865-йилгача Қўрғонча (Ниёзмухаммад номли шахс томонидан қурилган қўрғонча нисбатан номланган) бўлган.
1864-йилда Тошкентга яқинлашиб келган чор армиясининг генерали Черняев кўп талофотлар кўриб чекинишга мажбур бўлади. Бундай шармандали талофат унга тинчлик бермасди. 1865-йилнинг апрел ойида навбатдаги Тошкент қамалига йўл олган Черняев Россия билан савдо алоқаларидан манфаатдор бўлган Мирсолиҳбой, Сайдазимбой, Мирза Юсуф ва Черняевга муҳим хабарларни етказиб турган Муҳаммад Соатбой, шунингдек сотқинлиги фош бўлиб Черняевнинг пинжига кирган Чувалачилик юзбоши Абдураҳмонбек Шодмонбек ўғли каби сотқинларнинг маслаҳати билан Ниёзбек қалъаси вайрон қилинди. Тошкентни сув билан таминлаб турган Чирчиқ тўғони бузиб ташланди.
Қирқ уч кунлик сувсизлик ва очликдан толган шаҳарликлар 1865 йилнинг 14-16 июн кунлари бўлган жангларда душман тўпларига дош бера олмай, Черняевнинг тинчлик сулҳига рози бўлиб, “Абулқосим” мадрасасида йиғиладилар. Қатор шартлар билан шарнома тузилади. Мирза Юсуф томонидан шошилинч равишда тайёрлатилган Тошкентнинг 12 та дарвозасини олтиндан ясалган рамзий калитлари тантанали равишда Черняевга тақдим этилади.
Тошкентни ишғол қилишда ёрдам берган сотқинлар, жумладан Мирза Юсуф ҳам чор хукуматининг нуфузли мукофотлари билан тақдирланадилар алоҳида хизматлари учун генерал Черняев Мирза Юсуфни ўзига котиб қилиб олади ва ҳозирги Бодомзор мавзесини туҳфа этади. Ўткан асрнинг эллигинчи йилларигача бу ҳудуд Мирза Юсуф номи юритилиб билан келинган. Ҳозирда Бодомзордаги масжид “Мирза Юсуф” номи билан аталади. Аслида бу масжид Ниёзмуҳаммад томонидан қурилган. Кейинчалик унинг ўғли Ёқубжон томонидан 1913-14 йилларда қайта қурилган.
Масжид 1943-йилда қайта қурилиб очилган.
Ўлкамиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳашар йўли ва маҳалладаги саҳий ҳомийлар томонидан қайта таъмирланиб ҳозирги кўринишга эга бўлди.
1998-йил 13-июлда 10-006680 рақами билан “Мирза Юсуф” жомеъ масжиди шаҳар адлия бошқармасидан қайта рўйхатдан ўтди.
Масжид умумий майдони 2898 м2.
Масжидга 23.12.2008 да янги кадастр қилинди.
Юқоридаги тарихий воқеалар Абдулазиз Муҳаммадкаримовнинг “ТОШКЕНТНОМА” китобидаги мавзе ва археологиа ёдгорликлари бандидан олинди.
Илова: Ушбу маълумотлар масжид архив хужжатларидан олиниб сизга тақдим этилмоқда.
Масжид имом-хатиби: Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов
Масжид манзили: “Боғи шамол” кўчаси. 98-уй (эски номи Жахон Обидова) тел: 2341257, 2341728
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут:
Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов (мақолалар)
Илм чироғи ўчмагай
Раҳмдиллик юксак туйғудир
Илм ўрганиш шарафли вазифадир
Ғийбат ҳақида
Аллоҳ ёқтирмайдиган ҳалол нарса
Рамазон шукуҳи (фотолавҳа) 2016