Албатта, мўминлар биродардирлар
Инсоният тарихида турли халқлар, қабила-уруғлар ва миллатларни Исломчалик улфат қилган - бирлаштирган тузум ёки мафкура йўқ. Бўлмайди ҳам. Кишилар қалбида Ислом муносиб ўрин олган жойларда ва замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тарафкашликнинг салбий кўринишлари тамоман йўқолган. Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавм асосида эмас, Аллоҳга муҳаббат ва тақво асосида бўлади.
Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ўзининг каломи Қуръони Каримни «Ҳужурот» сурасида «Албатта, мўминлар биродардирлар», деган оятига биноан номи мўмин борки бир-бирига биродардир. Аммо бу умумий биродарлик бўлиб, унга оид ҳақларни мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи сарлавҳаси остида жуда кўп илмий китобларимиздан кўрганиб чиқдик.
Исломда ҳусни хулқнинг ўрни қанчалик экани ҳеч кимга, ҳатто мусулмонмасларга ҳам сир эмас. Ҳусни хулқнинг фазли хусусида Аллоҳ субханаҳу ва таоло «Қалам» сурасида: «Албатта, сен улуғ хулқдасан», деган (4 – оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди. Бас, у зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», дедилар. Термизий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямган олурман» дейди», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Шундай экан юқорида келтирилган оят ва хадисларнинг мазмун ўлароқ биз мусулмон халқилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати учун дўстлик ва улфат энг биринчи ўринда қадирланадиган фазилат-лардандур.
Куни-кеча Ўзбек - Қирғиз миллат бир дўсту қадирдон халқларнинг бирлиги уларнинг дўсту биродарлиги, ришталарнинг боғланиши, бир-бирлари билан борди келди қилиш учун, дўстлик чегара пўстининг очилиши бу икки қадирдон халқ учун айни фурсат бўлгани, бугун хар икки миллатнинг қалбида улкан шукух билан тилга олинмоқда. Чунки бир неча йиллардан буён узулиб қолган алоқалар тикланди. Ота-она, ака-ука, опа-сингилларнинг соғинчли дийдорлари яна боғлангани фикримиз далилидир.
Эркин қушдек бемалол ўтиб келаётган Қирғизистон фуқароси, ўзбек миллати бўлган қуда-анда, келин-жувонлар, ака-ука, дўсту-улфатларнинг чеҳрасидаги қувончи миннатдорлик хисси ила қалбидан тошиб чиқаётган муҳаббати ила илқ сўзлари бизни ҳам қалбимизни қувонтиради албатта. Ўз ўрнида айтиш жоизки Ўзбекистон фуқароси, Қирғиз миллатига мансуб бўлган инсонлар ҳам Қирғизистонга худди шундай хурсандчилик шукухи ва кайфиятда ўз туғишган қадирдонлари билан аълоқалари тикланганидан бағоятда миннатдор эканини эслаш лозим.
Айниқса Президентимизнинг меҳрибонлик туҳфаси ўлароқ Қирғиз миллати бўлган фуқароларимиздан бири қўшиқчисига битта наъмуналий уй ва янги Автоулов туҳфа қилиниши юртимизда қадрланаётган кўп миллатли халқларга кўрсатилаётган меҳр-муруватнинг бири бўлди десак муболаға бўлмайди албатта.
Ҳусни хулқнинг фазли хусусида Аллоҳ «Қалам» сурасида: «Албатта, сен улуғ хулқдасан», деган (4 – оят). Оятига мувофиқ хаёт кечиришлик учун қалбида дўстона муҳаббат билан яшаётган ҳар икки халқнинг бундан кейинги муносабатлари ҳам худди шу бугунгидек илқ кайфиятда яшашликни ва бу кайфиятга асло, четдан туриб ғаразлик қилувчи ғаним кимсаларнинг қўли етмаслигини Аллоҳнинг ўзидан ёрдам сўраб қоламиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямган олурман» дейди», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Ушбу хадисга мувофиқ Аллоҳ таоло қиёмат куни Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда ҳам, ҳар иккала миллат ва халқни. Ўз соясига олсин ва раҳматидан баҳраманд қилсин деб дуо қилиб қоламаиз. Омин...
Абобакир домла СУЛАЙМОНОВ
Марҳамат тумани фаолиятидаги
“Марҳамат” жоме масжиди имом-хатиби