Ота онани фарзандлари зиммасидаги хақлари

Пайгамбаримиз алайҳиссалом олдиларига бир киши келиб сўради Ё Расулуллох менга бир яхшиликни билдиринг ундан дунёда хам охиратда хам манфаат топай деди Ота – Онанг борми деб сўраганларида у ҳа деб жавоб берди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам ундай бўлса уларни хаққини адо қил ва уларни овқатлантиргин уларга едирган хар бир луқма учун жаннатда каср бино қилинади дедилар.
Ота-Онанинг ҳаки хакида Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларини «Бахтиёр оила» китобларида кетириб ёзадилар фарзан зиммасидаги Ота-Она хаклари:

 

1. Ота-Онасига берган неъматлари учун Аллох Таалога шукур қилиш.

2. Ота-Онани фарзанд учун кўрсатган иноятлари учун шукур ва ташаккур қилиш.

3. Ота-Онани жеркимаслик ва уларга «Уфф» хам демаслик.

4. Ота-Онасига тавозув кўрсатиб меҳрибонлик қилиш.

5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш.

6. Улар келганди ўрнидан туриб кутиб олиш.

7. Уларни исми билан айтмаслик улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик.

8. Уларни олдиларига кирганда ва чикканда уларга салом бериш.

9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш.

10. Уларга динлари ва дунёларида манфаат берадиган гапларни айтиш.

11. Динда улар билмайдиган нарсаларни одоб билан ўргатиш.

12. Уларни берган вожиб ва мандуб амрларига итоат қилиш.

13. Улар тарк қилишга амр килган нарсалардан ўзига зарар келтирмайдиганларини тарк қилиш.

14. Ота-Онанинг олдига кирганда фақат улар изни билангина ўтириш.

15. Ота-Она билан ўтирганда уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик.

16. Ота-Онадан собир бўлган нарсалардан агар улардан беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса хам қабих санамаслик.

17. Ота-Онанинг мухаббатини қозонган кишиларнинг хурмат қилиш.

18. Уларнинг нафакасини яхшилаш хадялар бериб туриш уларни сурашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай иззат кўрсатиш.

19. Фарзанд Ота-Она хизматида доимо шай туриш хатто мушрик бўлса хам уларнинг розилигни топиш лозим.

20. Улар обрўсини химоя қилиш ва обрўсизланишига йўл қўймаслик.

21. Уларни хурсанд қилишни чораларини кўриш. Юкорида фарзанд бурчларини бажаришни Оллох Таоло хар бир фарзандларга бажаришни насиб этсин. Икки дунё азиз этсин (омин)

Шахрихон туман “Сарой” жоме масжиди
имом-хатиби : Жабарали Умаров