Хасад ва Хаваснинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни
Ҳар бир мўмин киши ким бўлишидан қатъи назар дунё ҳаётида ички ва ташқи дунёсини ислоҳ этиши ва қалбни турли иллат ва зарарли офатларидан эҳтиёт қилиши керак бўлади. Киши қалби ва ички қиёфасини қанчалик гўзал ва пок қилса, унинг ташқи манзараси ҳам шунчалик гўзал ва солиҳ бўлади. Чунки Ислом дини таълимотлари барчани одоб-ахлоқ, ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳурмат-эҳтиромга чорлаб, салбий иллат ва ёмонликлардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Инсон қалби пок бўлиши, унинг ички ва ташқи қўриниши ҳамиша гўзал бўлиши ҳақида алоҳида таъкидланади.
Ушбу иллатнинг энг ёмони хасаддур. Ҳасад икки хил бўлиб, яхши ва ёмонга бўлинади. Яхши ҳасад араб тилида "Ғибта" яъни ҳавас дейилади. Яхши ҳасад шундайки, инсонга берилган неъматни йўқ бўлиб кетишини ҳохламасдан худди шундай неъматни ўзида бўлишини умид қилишдир. Яхши ҳасад ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:
яъни: “Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига моли дунё бериб, унга эгалик килиш ҳуқуқини ҳам беради. Берилган моли дунёни ҳақ йўлига сарфлайди. (иккинчиси) Кишига Аллоҳ таоло илму-ҳикмат беради. У илму ҳикматни (ҳаққини) адо қилади ва уни (одамларга) ўргатади,” дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳасаднинг иккинчи хили ёмон ҳасад бўлиб, у бошқадаги неъматни йўқ бўлишини умид қилишдир. Бундай ҳасад шариатда ҳаром қилингандир.
Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтади: “Ёки (улар) Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?” (Нисо, 54).
Буни Пайғамбаримиз қуйидаги ҳадиси шарифларида чиройли баён қилиб берганлар:
яъни, “Огоҳ бўлинглар! Инсон жасадида бир парча гўшт, яъни эт бор, агар у солиҳ бўлса барча жасад солиҳ бўлади, агар у бузилса жасаднинг ҳаммаси ҳам бузилади. Огоҳ бўлинглар! У қалбдир”.
Ривоят қилинади: “Пайғамбар (с.а.в) айтдилар: “Ҳасадни (яъни, кучли ҳавасни) икки тоифа кишига қилса бўлади: бир кишига Аллоҳ таоло Қуръонни берган бўлса, у Қуръонни кеча-ю кундуз ўқиб турган бўлса ва яна бир кишига Аллоҳ таоло дунё берган бўлса, у дунёдан кеча-ю кундуз яширин ҳолда инфоқ қилиб турган бўлса”.
Демак икки хил хасаднинг иккинчиси яхшилик учун қилинган хасад яъни хаваснинг ўрни бошқа бу билан илм ва мараифат учун йўлнинг бошидир. Бил акс ёмон иллатнинг нишонаси бўлган хасад эса инсонни хорликка ундайди.
Қуръони каримнинг беш ўрнида ҳасад ҳақида айтилган оятлар мавжуд. Ҳасад, унинг қисм ва муолажаси баёнида жуда кўплаб ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган. Уламо, ҳукамо ва тасаввуф аҳлидан ҳасадни маломат қилувчи хабар ва ривоятлар нақл этилган. Буларнинг барчасидан ибрат олиш Ислом умматига лозим.
Имом Абу Лайс Самарқандий айтади: “Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. Ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига етмасдан, ҳасад қилувчи кишига етади.
1. Ғам узилмайди.
2. Мусибат етади, унга ажр келмайди.
3. Ёмонликни олиб келади. У билан мақтанилмайди.
4. Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.
5. Унга тавфиқ эшиклари ѐпилади”.
Ҳасан Басрий айтади: “Эй одам фарзанди! Нима учун биродарингизга ҳасад қиласиз. Агар уни ҳурматлаш учун Аллоҳ ўз фазилатидан берган бўлса, нима учун Аллоҳ ҳурмат қилган кишига ҳасад қиласиз? Энди бундан бошқа нарсада бўлса, унинг боражак жойи дўзах бўлганидан ҳасад қилмоғингиз ҳам яхши эмасдир”.
Абу Лайс Самарқандий айтади: “Уч кишининг дуолари қабул бўлмайди.
1. Ҳаром ризқ егувчи.
2. Кўп ғийбат қилувчи.
3. Қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишилар.
Ҳакимларнинг баъзиси айтадилар: “Ҳасад қилувчи Раббисига беш жиҳати билан кўринади:
Биринчиси, бошқада зоҳир бўлган неъматларни кўрганда ғазаби келади.
Иккинчиси, унга берган нарса (неъматлар) учун ғазаби келади, яъни Раббисига: “Нима учун бундай тақсимладинг?” деб.
Учинчиси, Аллоҳнинг фазлини ман қилади, яъни неъматни Аллоҳ таоло хоҳлаган кишисига беради. У Аллоҳнинг бу фазлига бахиллик қилади.
Тўртинчиси, Аллоҳнинг дўстини ёрдамчисиз қолдиради. Чунки у унинг ёрдамисиз қолишини хоҳлайди ва ундан неъматни кетказишини хоҳлайди.
Бешинчиси, душманига ёрдам беради.
Мужассам ахлоқ пешвоси ва намунаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз вақтида ҳасад иллати жамият ва унинг аъзолари ўртасида нақадар хавфли, ҳатто имон нурига ҳам зарар етказиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб бундай деганлар:
“Бир бандада имон ва ҳасад асло бирга бўлмайди”.
Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай ривоят қилинган:
“Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилишмаса эди, яхшилик узра бардавом бўладилар”.
Қиссадан ҳисса деганларидек, улуғ саҳобалар, тобеинлар, уларга тобе бўлганлар ва мазҳабимиз имомларига эргашиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси дунё ва охиратда даражаларимизни баланд бўлишида бизларга мададкор бўлишида. Ҳақ таоло шундай таълим беради.
“…Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”! (Ҳашр сураси, 10-оят)
Аллоҳ таоло барчаларимизни юқорида зикр этилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар мазмунига мувофиқ амал қилиб, ҳасад, кўраолмаслик, алдамчилик ва фирибгарлик каби ижтимоий иллатлардан эҳтиёт бўлишимизни насиб айласин. Омин!
Андижон вилояти вакиллигининг Мархамат тумани фаолиятидаги
“Бозор боши” жомеъ масжид имом-хатиби: О. Расулов