Умр сафаридан Ҳажжи мабрур, саййи машҳур Жаннат мукофотини олган ҳамюртларимиз ватанига қайтиб келдилар
Алхамдулиллаҳи роббил аламин. Вас-солату вас-саламу ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асхабиҳи ажмаин. Инсоният тарихида унга умр сафари қилиб унда улуғ ажру савоб ва мукофоти фақат жаннат ила мабрур ҳаж билан сийлаган яратган Роббимизга чексиз ҳамд ва шукуроналар бўлсин.
Умри мобайнида бир маротаба ҳаж ва икки маротаба умра сафари ила бу муборак зиёратнинг амалларини бизларга таълимини берган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Кечагина энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлмиш ватанимиз Истиқлолнинг 26 йиллиги мустақиллик байрамини нишонлаш олдида ва Ислом оламида Муборак аём бўлмиш Қурбон Ҳайити байрамларимизни қўшалоқ байрам сифатида ўтказиш ва нишонлаш учун уни интизорлик билан кутаётган онларимизда. Ва унга муносиб таёргарлик кўриш арафасида бир гурух Муборак хаж сафарига бориш ниятида турган иҳлосманд қадирдон юртдошларимизни ушбу улуғ сафарга 2017 йил 14 – Августъ куни санасида кузаткан эдик.
Бугун бутун юртимиз бўйлаб муборак умр сафардан қалблари сурурга тўлиб олам – олам қувонч ила, ўз ватани, оиласи бағрига қайтаётган ҳожиларимиз қатори. Андижон вилояти Марҳамат туманимиздан ҳам 43 нафар иборат Андижон 7 – гуруҳ аъзолари бўлган зиёратчиларимиз муборак сафардан қайтиб келишди.
Эски ота боболаримизнинг сўзларига кўра “Умр оқар дарёдур” деганларидек бир зум ўтмай 30 кун, бир ой мобайнида. Муқаддас Мадийнаи мунаввара ва Маккаи мукаррам шахарлардаги муборак Масжидун Набий ва Масжидул Харам Аллоҳнинг байти бўлган Кабатуллохнинг зиёрати ошиғида “Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарика лака лаббай, иннал ҳамда, вал неъмата, лакавал мулк лаа шарика лак” — дея талбия айтиб. Аллохнинг чақириғига лаббай дея ўз муҳаббатларини изҳори ила қадам босишган эди.
Мана вақт ўтар, аммо орга қайтмас, ойлар бир кундак ўтиб кетади деганларидек, ўттиз кун ҳам бир кундек ўтиб, ғаниматли кунларни унумли фоида билан ўтказган инсонлар бугун юримиз узра шу қатори Марҳамат туманимиздан ҳам “Хажжи мабрур саййи машхур” бўлган юртдошларимиз ўз ватанлари, уйи оиласи ва фарзандлари даврасига қайтиб келдилар.
Ватан мухаббатида азиз ва мукаррам жойларда юрсаларда ўз она юртини қумсаган хожиларимиз зиёрат жойларнинг муборак ибодатларини адо этиб қалблари сурурга тўлган холида.
Улкан савобу ажрларга сазовар бўлишар экан, у ерда юрган таасуротлари ила ҳам юртларига ифтихор ила иҳлос билан қилган ибодатларини бир бир сўзлашиб ўз яқинларига улашишни бошлашди. Биласизми биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаларини зиёрат қилар эканмиз, ўзимизни қалбимиз билан худди Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига борганимиз каби ҳис қилдик.
Аллоҳнинг уйи муҳташам “КАБА” га бениҳоят кўзимиз тушар экан беиҳтиёр кўзларимизда муҳаббат кўз ёшлари чиқиб кетганини билмай қоласан киши.
Ўнг қўлларимизни кўтара тавофу ифоза ила “Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳ” -деб айлана айлана шундоқ “Қора тошу” , “Хажарул асвад” -га бориб шундоқ рўбаров келибман.
Сафо ва Марва тоғлари ила саййи қилишда ҳақиқатдан ҳам “Иброҳим алайҳиссалом” нинг аёллари, “Ҳожар” онамизнинг машаққат ила фарзанди “Исмоил алайҳиссалом” га сув излаб чеккан машаққатларини юракдан хис қилдик. Воҳ Зам-Зам сув буни айтинг тўйиб тўйиб ичар экансиз Чанқаганга қонмоқ учун сувдир бу, Оч-қолганга тўймоқ озуқадек сувдир бу қўйингки нима холис ният билан ичсангиз муродизга етмак учун унуғ неъматдур бу
Айтай десанг юрак тўлиб шодликдан тугамайди бу таасуротлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин киши бориши мумкин бўлган юракдаги орзулари ила яшашликка ҳамда Аллоҳдан улкан ниятлар ила кўз ёшларида сўраб дуо қилишликка арзигулик Умр сафари эканига яна бир карра иймоним ишончим ила комил бўлдим.
Айтишадику бормаган ошиққа бир армон, етишиб кўрган инсонга минг армон. Шунинг учун у жойда ҳар бир боскан қадамимиз, кўрган жойларимиз, зиёрат ила эришган ютуқларимиз, кўзларимизга яна бир кўрсам дея минг орзу билан яшаш ва етишиш биз қатори ҳаммамизга такрор ва такрор насиб айласин дея дуолар қилишмоқда.
Шу қатори Ватанимиз ободлиги учун, тинчлик неъматини бардавом бўлиши фарзандларимизни камоли бахту саодати шу азиз ватан тинчлиги учун, дуолар қилишиб қайтдилар.
М. Шожалилов
Марҳамат тумани фаолиятидаги
“Бозор боши ” жомеъ масжиди мухтасиби
Саййид Авлод Наслий Tasbeh.uz сайти администратори