Сеҳрнинг зарари ва ундан сақланишнинг шаръий йўллари

Аввало сеҳр нима, динимизнинг сеҳрга муносабати қандай деган саволларга жавоб берсак. Қуръони каримда сеҳр ва сеҳргарлар ҳақида бундай дейилади: "Қачон уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқ этувчи пайғамбар келса, Китоб (Таврот) берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китобини (яъни, Тавротни, увда Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида келган оятларни ҳеч нарса) билмагандек орқаларига отадилар. Ва Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Бобилдаги Ҳорут ва Морут (номли) фаришталарга туширилган нарсаларга (эргашадилар). Ҳолбуки, у фаришталар: "Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз) бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма", демасдан туриб, ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр хотиннинг ўртасини бузадиган нарсаларни ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ҳеч фойдасиз, билакс, зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдиларку! Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни, охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди".
Имом Ибн Жавзий (раҳматуллоҳи алайҳ) бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида бундай дейдилар: «Яҳудийлар Расулуллохдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Таврот тўғрисида нимани сўрасалар, Расулуллоҳ уларга жавоб қилар эдилар. Улар сеҳр тўғрисида сўраб, Расулуллоҳ билан тортишиб қолдилар. Натижада бу оят нозил қилинди» (Абу Олия ривояти). Яҳудийлар Сулаймонни (алайҳиссалом) пайғамбар эмас, балки сеҳргар деб бўхтон қилдилар, бунинг зиддига бу оят нозил бўдди (Ибн Исҳоқ зикр қилган). Аллоҳ таоло инсонларни имтиҳон қилиш учун, сеҳр ботил иш эканини уларга билдириш ва мўьжиза нима, сеҳр нима, фарқдай олишлари учун икки фаришта — Ҳорут ва Морутни Бобил мамлакатига туширди Ўша замонда сеҳр кўпайиб, сехргарлар арзимас сеҳрлар билан халқни пайғамбарларга қарши қилишарди. Ибн Касир тафсирида келтирилишича, Ҳорут ва Морут олдиларига сеҳр ўрганиш учун келган кишига сеҳрни бировга зарар бериш учун ишлатиш ҳаром эканини, сеҳргар имонсиз бўлишини яхшилаб тушунтиришарди.

 

Агар шунда ҳам ўрганишни хохлашса, ўргатишар зди. Аммо ўша онда сеҳрни ўрганган кишидан имон нури кўтарилиб, кофир бўлар эди. Демак, ким сеҳрни бир инсонга озор ва зарар етказиш учун ишлатса, ҳақ йўлдан адашади ва имон гавҳаридан ажралади. Аксар сеҳргарлар сеҳрни қабиҳ ниятда, эр хотиюшнг орасини ажратиш, дўстларнинг орасини бузиш, инсонлар ўртасига душманлик ва фасод солиш учун ишлатадилар. Улар бу ишлари билан инсониятга катта зиён қилишлари шубҳасиз.
Мўминлар ҳаёт қийинчиликларида фақат Аллоҳдан ёрдам исташлари, дуо ва илтижоларида Унга юзланишлари лозим. Юлдузлар, ҳар хил самовий жисмлар ва табиатдаги ўзгаришлар Аллоҳнинг амрифармони билан содир бўлади. Уларнинг ҳаракатларининг ер юзидаги инсонлар ҳаётига ҳеч қандай таъсири йўқ. Чунки Яратганнинг Ўзи ҳар бир инсоннинг умрини, ризқини ва ҳаёт йўлини белгилаб кўйган. Гумроҳ инсонлар сеҳр ва нужум илмига етишиш йўли билан ғайбни билишга уринишади. Ва ўз ҳаётларини унинг ҳаракатларига мослаб ва жинлардан эшитган ёлғон сўзлар асосида кўрадилар, алданадилар ва алдайдилар. Энг ачинарлиси соф исломий эътиқоддан айрилиб охиратлари куяди.

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) айтадилар: "Ким кохин (мунажжим)нинг олдига бориб, биронбир ҳожатини сўраса, қирқ кун унинг намози қабул қилинмайди (Имом Муслим ривояти). Имом Табароний келтирган ривоятда фолбинга, мунажжимга ёки сеҳргарга бориб, унинг айтганини тасдиқлаган киши Муҳаммадга (алайҳиссалом) нозил қилинган динни инкор қилиши айтилган. Ўзини имон эътиқодли ҳисоблаган ҳар бир мусулмон сеҳрга ҳеч бир ҳолда яқинлашмайди. Сеҳргарларнинг алдовларига алданмайди. Ахир уларни тасдиқ қилиб, алданиш динидан ажраш эканини билган мусулмон бу қабоҳатга рози бўладими?

Асло! Яшаб турган диёрларимиз ва атрофларимизга эътибор қилсак, инсониятга катта душман бўлган сеҳр билан шуғулланиб, охиратларини куйдириб, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлаётган, жамиятимиздаги барқарорликни бузиб, қанча қанча оилаларни барбод қилаётган, дўстбиродарлар, туғишган ака укалар орасига адоват уруғини селаётган баъзи кимсаларнинг фаолиятини сезиш мумкин. Албатта, улар бу ишлари билан ояти карималар ва ҳадиси шарифлар шоҳидлигида инсон учун бебаҳо имон гавҳаридан ажраб, соғлом фикрли бутун инсониятнинг лаънатига дучор бўляптилар.
Шайтон, жинлар ва сеҳргарлар ёмонлигидан сақланиш учун Куръони карим сураларини ўқиб юришга тарғиб қилинади. Ҳадиси шарифда Ёсин, Ҳашр сурасининг охири, Фалақ ва Нас сураларидан шайтонлар (жинларни)нинг энг ёмонлари ҳам қочиши айтилган. Оятул Курсий, Кафирун, Қадр, Ихлос ва бошқа кўплаб сураларни мунтазам ўқиб юриш ҳам тавсия этилган. Имон эътиқодли инсон Аллоҳнинг зикрини қалбига жойлаб, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шариатида мустаҳкам турса, сеҳрчиларнинг унга ишлатган барча сеҳр жодулари самара бермайди. Чунки маънавияти бўш ва Аллоҳнинг зикридан холи бўлган қалбгагина васваса таъсир этади. Шундай экан, қалбларимизга Аллоҳ таолонинг зикри ва ҳазрати Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) соф ва тўғри йўллари билан жило берайлик.

Туман бош имом-хатиби: М.ШАРОФУДДИНОВ