Беш хислат

 

Барча расуллар маълум бир қавмга огохлантирувчи ва хабар берувчи бўлиб келишган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса ер юзидаги бутун инсонларга ва жинларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Қуръони каримнинг Сабаъ сураси 28 оятида мазмунан бундай марҳамат қилинади:

"(Эй Муҳаммад, алайҳиссалом), Биз сизни, шакшубҳасиз, барча одамларга (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, Пайгамбар қилиб юбордик". Мазкур мазмунли ояти карима фақаттина Расули акрамга берилган буюк фазилатдан хабар бермоқда. Албатга, Расулуллоҳни Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бутун инсониятни, миллатвдан, ирқидан қатъи назар, иршод этшп учун юборгандир. Бундай фазилат расуллар ичвда фақат Расулуллоҳга (алайҳиссалом) берилган.
Улул азм расуллардан бўлган ҳазрати Мусо ва ҳазрати Исо (алахимуссалом) фақат ўз қавмларига юборилган эдилар. Инсон бу ояти каримани ўқиб, бир тафаккур қилса, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) оқ, қора, сариқ, қизил танли, ибтидоий ва маданий барча инсонларга, араб, фаранг, инглиз, ўрис ёки бошқа бир миллатга мансублигидан қатъи назар, ҳамма халқларга бирдек муршид эканларини, ул Зоти муборакнинг мўъжизалари бўлган Қуръони карим бутун инсониятга илоҳий қонун эканини англаши муқаррар.
Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Барча оламлар учун (Охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин деб ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис салом)га Фурқон — Қуръон нозил қилган Зот — Аллоҳ Баракотли — Буюкдир" (Фурқон, 2). Кўриниб турибдики, Қуръони карим бутун инсониятнинг Муқаддас китоби, Муҳаммад (алайхдссалом) барча олам ва одамларга юборилган, ҳаммани Ҳаққа даъват этувчи расулдир. Бундай олий фазилат фақат ул Зотгагина берилган.
Имом Бухорий ва Имом лаллоху алайҳи ва саллам) бу ҳақиқатга ишоратан бундай марҳамат этганлар: "Мендан аввалги ҳар расул қавмига юборилган эди, мен эса, бутун оламга юборилдим". Бутун олам ахли Аллоҳ таоло Пайгамбаримизни (алайҳиссалом) барча оламларга ҳақ расул этиб юборганини англаб, эътироф этиб, эргашса, ер юзида тинчлик, осойишталик барқарор бўлиши муқаррар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва саллам) хижратнинг саккизинчи йилида ўша замоннинг бир неча қирол ва подшохларига мактублар ёзиб, бу ҳақиқатни маълум қилган ва қавмларини ҳақ йўлга даъват этган эдилар. Бу даъватга ижобат қилиб, имон келтирганлар нажотга эришган. Кейинги даврларда ҳам шундай бўлди. Расулуллохга берилган бу фазилатни инкор этиб, бўйин товла ганлар эса, зиёнкорлардан бўлиб қолишди.
Хуллас, миллати, ирқи ва бунгача дину мазҳаби қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир инсон нажот топиши учун Қуръони каримга ва Пайғамбаримизга (алайхдссалом) эргашмоғи керак бўлади.

 

Туман бош мухтасиби: М. Шожалилов тайёрлади