Нодир фиқҳий манба
Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳаби таълимоти бўйича кўп муҳим асарлар устозшогирдлик анъанасига кўра битилган. Яъни, кейинги давр фақҳлари ўзларидан илгари яшаб ўгган уламоларнинг асарларини яқиндан ўрганишган, аввалги асар маълум маънода кейинги асарнинг дунёга келишига туртки берган.
Шулардан бири Абулҳусайн алҚудурийнинг "АлМухтасар" асаридир. Бу зотнинг тўлиқ исми Абулҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал Қудурий ал Бағдодий бўлиб, у ҳижрий 362 (972 милодий) йили Бавдод шаҳрида туғилган. Абулҳусайн ёшлигидан фиққ илмига қизикди ва уни чуқур ўрганди. Айниқса, Имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган ҳанафий мазҳабининг манбалари билан жидций танишди. Натижада "АлМухтасар" асарини ёзди. Ўз навбатида, бу асар Алоуддин асСамарқандийнинг "Туҳфат алфуқаҳо", Бурҳониддин Марғинонийнинг "Бидоят алмубтадий" ва "АлҲидоя" асарларига асос бўлган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний "Бидоят алмубтадий" асарининг муқаддимасида "АлМухтасар" ҳақида бундай ёзади: "Ёшлик чоғларимда фиқҳ илмининг барча турларини қамраб олган ҳажми кичик, режаси кенг бир китоб ҳақида ўйлаб юрар эдим. Иттифоқо, сафар вақтида Қудурий қаламига мансуб "АлМухтасар" билан таншидим ва уни энг гўзал, қисқа, ажойиб асар деб топдим".
Абулҳусайн алҚудурий Ироқ ҳанафий олимларининг етук вакилларидан эди. У фиқҳ илмини асосан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ямин Журжонийдан ўрганган ва ўзи ҳам кўплаб шогирдлар етиштирган. Улар жумласига Хатаб Бағдодий, Абу Наср алАқгаъ кабиларни киритиш мумкин. Қудурий ҳанафий уламолари ичида "Асҳоб аттаржиҳ", яъни, "Устун қўйиш тарафдорлари"дан ҳисобланган. Бу усул мазҳаб раҳбарлари айтган сўзлар ёки улардан етиб келган турли ривоятлардан айримларининг устунлигини баён қилиш, изоҳлаб бериш асосида шаклланган.
Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий машҳур асари "АлФавоид албаҳия"да ҳанафий мазҳаби олимларини олти гуруҳга бўлиб, Бурҳониддин Марғилоний билан Қудурийни "асҳабуттаржиҳ", яъни, баъзи ривоятларни баъзиларидан устун қўйиш салоҳиятига эга олимлар қаторида зикр этган.
"Мухтасар"га ўттизга яқин олим шарҳ ва ҳошиялар ёзган. Уларнинг энг машҳурлари сифатида Хоҳарзода ал-Бухорийнинг (вафоти 483/1090) "Шарҳъала Мухтасар ал-Кудурий, Муҳаммад Исбижобийнинг "Зод алфуқаҳо", Али Аҳмад ал-Розийнинг (вафоти 598/1201) "Хулосат алдалойил фи танқиҳ алмасайил", Имом Нажмиддин
Мухтор ибн Маҳмуд аз-Зоҳидий ал-Ҳана фийнинг (вафоти 658/1259) уч жилдлик шарҳи, Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий ал-Ибодийнинг (вафоти 800/1397) уч жиддлик "Сирожулваҳқож" номли шарҳи, Ибн Қутлубуғанинг "Тасҳиҳ ал-Қудурий" каби асар ларини келтириш мумкин, "Ал-Мухтасар" таҳорат китоби билан бошланади. Иккинчи китоб намозга бағшланган, азон, намоз шартлари, мусофирларнинг намози, жума, ҳайит намозлари каби ўн тўққиз бобдан ташкил топган. Навбатдаги китоб закотга оид бўлиб, унга ўнта боб киритилган. Шунингдек, асардан ҳаж, рўза, савдо сотиқ, вақф, шаҳодат, қозининг одоби, васият, фароиз каби жами олтмиш учта китоб ўрин олган.
Асарнинг таркибий таҳлили унинг Ислом фикхи масалалари бўйича муфассал маълумот бера оладиган ноёб манба эканини кўрсатади. Шу сабабли асар яратилган давридан бошлабоқ кўплаб қўлёзма нусхаларда кўчирилган ва дунёнинг аксарият хазиналарига тарқалган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти жамгармасида, Русия ФА Шарқшунослик институти жамғармасида Туркманистон қўлёзма жамғармаларида асар ва унга ёзилган шарҳларнинг ўттиздан ортиқ нодир қўлёзмалари мавжуд. "Ал-Мухтасар" асари бир неча маротаба нашр ҳам этилган. Улар жумласига 1903 йили Қозонда "Бартья Каримов" матбаасида чоп этилган босма нусха, 1957 йили Мисрда босилган нусхаларни киритиш мумкин.
Мархамат туман бош имом-хатиби: М. Шарофуддинов