Мабрур ҳаж умидида сафар сари отланиб турган

юрдошларимизни кузатиш маросими шукухидан

Бисмиллаҳир рохманир рохим

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога чексиз ҳамду-сано, бу ёруғ дунёга келган башарият инсонни жоҳилият ботқоғи ва зулматларидан маърифар нурига олиб чиққан севиклик Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг покиза оилалари ҳамда у зотга қиёматгача яхшилик ила эргашган қалбларнинг ҳимматига яраша Аллоҳнинг таолонинг раҳмати ва мағфирати бўлсин.

Дарҳақиқат  Каба,  Аллоҳ таолонинг муқаддас уйи ва Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келадиган мусулмонларнинг қибласидир.

Зеро, Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўзининг каломида.  «Албатта, одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки, унда мақоми Иброҳим (яъни Каъбани қурган Иброҳим алайҳиссалом оёқлари остида бўлган харсанг тош, у тошдан ҳанузгача Иброҳим пайғамбарнинг оёқ излари кетмаган) ва унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатарлардан омон бўлиши (каби) очиқ оят-аломатлар бордир. Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Кабани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир»

«Ҳаж» сўзи луғавий маънода (бирор ишни) қасд, қилиш жихатидан, шарий истилоҳда эса махсус амалларни маълум бир жойда муаян вақитда адо этпшни қасд қилишдир.

Бу  маҳсус  жой  Аллоҳнинг муқаддас макони Каъбатуллоҳ ва Арофат, муаян вақт эса - ҳаж мавсуми, яъни Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойининг илк ўн кунлигидир.

Махсус амал эса Байтулоҳни тавоф қилиш ва Арофатда туришдир. Зеро, инсониятга ҳаёт қийинчиликларини енгиллаштириб берган Ислом динида қодир кишиларга умри давомида бир мартта ҳаж қилиш фарз қилинди.

Аллоҳ таоло ҳажни фарз қилганидан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Ҳар йили ҳаж қиламизми?» деб сўраганларида «Ҳаж бир марта, ким зиёда қилса, у қўшимчадир» - деб марҳамат қилганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умрадан кейинги умра иккисининг орасидаги (гуноҳ ва ҳато) ларга каффорат бўлади Мабрур ҳаж мукофоти фақат жаннатдур» дедилар.

Ана шундай мукофоти жаннат бўлган улкан шараф ва савобнинг умидида орзиқиб йиллар давомида кутиб яшаган, ошиқта қалб соҳиблари бўлган юртдошларимизни бугун ушбу муборак сафар сари кузатиб турибмиз.

Бутун юртимиз бўйлаб, 7 200 дан зиёд, шунда Андижон вилоятимизда 1 000 дан зиёд, қолаверса Марҳамат туманимиздан 42 нафар Ҳожиларимизни  2017 йил 12 Августъ куни кечки вақит 21:00 дан бошлаб Туман хокимлиги ва мутасадди ташкилотларимиз хамкорлигида туман диний ходимларимиз бошчилигида Ҳаж 2017 мавсумининг 7-гуруҳ аъзоларини Ватанимиз остонасида Муборак Саудия Арабистонни Мадина шаҳри тамон кузатиб юборилди.

Барча ҳожиларимиз қатори туманимиз ҳожиларини ҳам сафарлари беҳатар зиёрат файизли ва иботатлари мақбул бўлиб, Пайғамбаримизнинг ҳадисларига мувофиқ. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир, деганларидек юртдошларимиз ҳам фақат ва фақат, Мабрур ҳаж ила жаннатннинг соҳиби каби мукофотларга сазовар бўлиб, қайтишини насибу рози айласин.

Шу қатори ушбу зиёрат орзусида юрган барча иҳлосманд қалбларни ҳам улуғ сафарга насиб қилсин деб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан  сўраб қоламиз.

 

Абобакир домла  СУЛАЙМОНОВ

Марҳамат  тумани  фаолиятидаги

«Марҳамат»  жоме  масжиди  имом-хатиби