Ҳаромнинг юки оғир

   Алхамдулиллаҳи роббил ъаламин. Вассалату вассалам ала расулиҳи ва асхабиҳий ажмаин. Инсон деб аталмиш маҳлуқотни яратиб унга ўзининг коломи ила дунё хаётида яшашликнинг таълимини бериб, Халол ва харомни англашга қалб кўзини ато этган Роббий таолога чексиз хамду санолар бўлсин.

   Ўзининг юксак одоблари ва тақволари билан умматига ўрнак бўлган суннати ила ибрат таълимини берган Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

   Харқандай жамиятда ҳам замону маконлар оша ўш даврнинг дийни ҳамда этиқоди, илми билан харом ишлар тақиқланган ва қайтарилган.

    Ҳаромнинг юки оғир! Ислом шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ҳар қандай зулм ҳаром саналади.

   Кишинингдир молига, обрўсига ва шаънига тажовуз қилиш мутлақо мумкин эмас. Кимкий шундай қилса, ўзи учун бир кун албатта қаттиқ зарар топади.

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.                                     

   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:

« - Муфлис нималигини биласизларми?»  сахобалар айтдилар:

« - Эй Аллоҳнинг Расули, бизнингча муфлис на дирҳами ва на матоси бўлмаган кимсадир

   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

  « - Умматимнинг муфлиси шундай бир кимсаки, у қиёмат кунида рўза, намоз ва закоти билан келади. Аммо унга зулм қиган, бунинг молини еган, бошқасини урган, яна бировни сўккан. Бас, у ўтиради, бундан унга, бунинг яхшиликлари қасос қилиб олиб берилади.  Агар унинг зиммасидаги хатолари адо қилинмасдан туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳлари олиниб, бунинг зиммасига юклатилади, кейин эса жаҳаннамга отилади

   Шундай инсонлар бўладикий ўзи илм ахли бўлади. Хамма нарса оқу - қорани билади. Аммо ўнга амал қилмагани ортидан. Аллоҳ субханаҳу ва таоло у илм ахлини юз тубан судраб бориб, жаҳаннам ўчоғининг қарисига улоқтиради.  Ва яна шундай қилмишлари учун азоблайди. Мутакаббир олимнинг кибру хавоси учун, У ўзидан юқори мартабадаги кишиларни кўрса қуллуқ қилиб пойига паёндоз ила пешвоз чиқади. Лекин мартабаси ўзидан паст бўлганларни кўрса мийиғида муомала қилиб ва ўзи учун қуллуқ қилишига умидвор бўлади. Бу хам харом ыилинган амаллар сарасига киради.

   Бундай амал эса ўзи ва нафси учун қилинган иш бўлади бундай ишни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Бунинг эвазидан сен нима учун амал қилган бўлсанг ўшани розилигини топ ва ундан ёрдам сўра дейилади.

   Аллоҳ таоло ўзи маншунда охири мухосаботда шарманда бўлиб қолишга сабачи бўладишган муомиладан барчамизни сақласин.

«Муфлис» сўзи - араб тилидан олинган бўлиб, луғавий маъноси «фулус» (чақа) сўзи, сариқ чақага ҳам зор бўлиб, мухтожликдан қийналиб қолган киши маъносини англатади,

   Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзни зарбул масал қилиб умматига улкан сабоқ бўлиши учун таълим берганлар.

   Бировнинг ҳақи учун жавобгарлик шунчалар оғир. Шунинг учун унга жудда ҳам эҳтиёт бўлмоғи керак.

   Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бир муборак хадисида ушбу воқеани хикоя қилиб берганлар:

Бир одам уй сотиб олиб, унда яшай бошлайди. Бир куни уйида ўра қазиётган эди, кутулмаганда олдидан бир катта кўза чиқиб қолди. Ичини очиб қараса, олтин билан лиқ толла экан. Нима қилишини билмай ҳайрон бўлди-да, кўп бош қотиргандан сўнг шундай қарор қилди:

   «Бу уйни менга сотган киши ерга шунча тилла кўмилганидан бехабар бўлган. Мен ундан тиллаларини эмас уйини сотиб олганман. Бу бойликни унга олиб бориб топширишим керак» -деб: Дарҳол идишни олиб, уйни сотиб олган кишининг олдига олиб боради. Бўлган воқеани айтиб: «- Эй дўсти. Бу идиш сизники. Мен сиздан фақат уйни сотиб олганман, » - деди. Уйни сотган киши ҳам: « - Мен уйдаги барча нарсани сотганман. Демак, бу олтинлар ҳам сенинг хаққинг, » - деб хазинани олишдан бош тортди.

   У иккаласи шундай тортишиб, талашиб турганларида олдиларидан бир киши ўтиб қолди. Унга воқеани тушунтириб, ўртадаги муаммони қандай ечишни ундан сўрадилар. Учинчи киши: « - Сизларнинг фарзандларингиз борми? » –деб сўради.

  • Бири: Менинг ўғлим бор, - деди
  • Иккинчиси эса: Менинг қизим бор, - деб жавоб берди.
  • Учинчи киши ўғлинг билан билан қизингни ўйлантириб, шу олтиндан у иккисига харж қилишни таклиф қилди. У иккиси бу хукумга рози бўлдилар.

   Дархақиқат харомнинг юки оғирлигини билган бу инсон аввали бировнинг хаққининг юки оғирлигини тушуниб етган экан чунки моли мулк у кимники бўлишидан қаттий назар унинг савол жавоби ва сўроқ саволи жудда хам оғир эканини англаб етган инсон экан. Бу масаладан кўриниб турибдикий бу инсонлар йўқотилган молдан кўра ер остидан топиб олинган молнинг хам юки оғирлигидан қаттиқ қўрқан ва тақвода мустахкам бўлган инсонлардан экани кўриниб турибди.

   Шунинг учун барчаларимизга Аллоҳнинг ўзи қайтариб харом қилган ишлардан чекинишимиз ва ўзи буюриб йўллаган амалларни қилишликка мувофақ айласин.   

Манба: Интернет материаллар асосида таёрланди.

 

Мухторжон хожи ШАРОФУДДИНОВ

Марҳамат туман бош имом-ҳатиби

Марҳамат тумани фаолиятидаги

“Имом Ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби