Тарози ва сирот кўприги

Имом Абу Довуд розияллоҳу анҳу. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам: Айтдилар.

 «Бир маҳал ҳазрати Оиша йиғлаётганди. Аллоҳнинг Расули: «Нега йиғлаяпсан?» - деб сўрадилар. Ҳазрати Оиша: «Жаҳаннамни эсладим, шунинг учун йиғладим. Қиёмат куни оила аъзоларингизни эсга оласизми?» -деди. У зот дедиларкий: «Уч жойда биров-бировни ўйлай олмайди: амаллар тарозида тортилаётганда,  яхши амаллар енгил ё оғир келишини билмоқчи бўлиб турганда ва Сирот кўпригидан ўтаётганда, бундан ўта олиши, ё  ўтаолмаслигини билгиси келиб турганда».

Имом Термизий Анас Ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:    Аллоҳнинг Расулидан (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни менга шафоат қилишларини сўрадим. «Иншааллоҳ, шафоат қиламан!» - дедилар. Мен: «Сизни қаердан топаман?» - дедим. «Мени даставвал Сирот олдидан қидир!» - дедилар. «У ердан тополмасам- чи?» - дедим. «Амаллар тортиладиган тарози атрофидан изла!» -дедилар. Мен: «Тарози атрофидан ҳам тополмасам-чи» -деб сўрадим. У зот дедилар: «Кавсар ҳовузи ёнидан қидир! Мен албатта шу уч жойдан бирида бўламан».

Имом Ҳоким қайд этади: «Қиёмат куни бир тарози қурилади. Бу тарозида бутун осмонлар ва ер тортилса ҳам бўлаверади. Малаклар дейдиларки: «Ё Раббимиз, бу ким учун қурилди?» Аллоҳ таоло буюради: «Яратганларимдан тилаган нарсаларим учун».  Малакалар дерлар: «Сени пок деб биламиз.  Ё Рабби, биз Сенга баландлик вазифамиз чиндан ҳам ўтай олмадик»  

Имом Муслим Умму Мубашшир Ансория (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади. «Расулуллоҳдан (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) эшитганман. Ҳафсанинг (розияллоҳу анҳо) ёнида бундай деган эдилар. «Иншааллоҳ, дарахт тагида байъат қилган (қасамёд этган)лар жаханнамга тушмайди». Ҳафса (розияллоҳу анҳо):? «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!» -деди. Расулуллоҳ унинг сўзидан кесдилар. Лекин Ҳафса:  «Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз» (Марям, 71) мазмунидаги оятни қироат қилди. Расулуллоҳ ( саллаллоҳу алайҳи ва саллам)  эса у билан кетма-кет:

 

«Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан холларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз» (Марям, 72) мазмунидаги оятни ўқидилар.

 

 

Имом Ғаззолининг

Мукошафатул қулуб китбидан

 

Абобакир домла СУЛАЙМОНОВ

Марҳамат тумани фаолиятидаги

«Марҳамат» жоме масжиди имом-хатиби