Албатта, ҳар бир машаққат ортидан икки яхшилик бўлади
“Эхтимол сиз ёқтирмаган нарсада яхшилик бор. Аллоҳ билар сизлар эса билмассиз.”
Агар хаётимизда бир қийинчиликка ёки машаққатга йўлиқсак унинг ортидан бизни хурсанд қиладиган бир яхшилик борлигггига ишонишимиз керак. Зеро Аллоҳ таоло Қурону каримда “Албатта қийинчилик билан осончилик бордир. ” (Шарх сураси 6-оят) деб мархамат қилган. Бугунги кунда кўпгина жамиятларда ёш йигит ва қизлар хаётида кичик бир муаммога йўлиқиб қолсалар муаммонинг ечимини топиш ўрнига қилаётган ишининг оқибатини ўйламай ўз жонига қасд қилиш холатлари учраб турибди. Қуйида келтирмоқчи бўлган хикоямиз бир ёмонлик ортидан келган яхшиликка ёрқин мисол бўла олади.
Бир киши ҳамиша «Майкрософт » компаниясига ишга киришни орзу қилар экан. Мактабни тамомлагандан сўнгра «Майкрософт » компаниясига хужжатларини тақдим этибди. Майкрософт компаниясига ходимларни ишга қабул этувчи масул у киши билан сухбатлашиб уни компанияга фаррош сифатида ишга қабул қилмоқчи бўлибди.
Кадрлар бўлимида тақдим этилган бир нечта тестларни ёзиб суҳбатдан ўтибди.
Улар, «Табриклаймиз сизни ишга қабул қилдик бизга ўз «е-маил» ингизни қолдиринг», — дейишибди.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, — дебди.
— Афсуски, у ҳолда биз сизни ишга қабул қила олмаймиз «Майкрософт» компанияси барча ходимлар билан» е-маил» орқали мулоқот қилади ва ишимизнинг асосий қисми компьютер билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга қабул қила олмаймиз , -дейишибди.
У одам ночор ташқарига чиқиб, қандай қилиб компьютерга пул жамғариш ҳақида ўйлабди. Чўнтагида эса бор йўғи 30доллор пули бор экан. Қараса кўчанинг нариги томонида бир фермер боғдаги олмаларни сотаётган экан.
У одам 10 кило олма сотиб олиб уйининг ёнида ўша олмаларни сал қимматроқ сота бошлабди. Орадан 2 соат ўтиб 30доллор пули, 90 доллор бўлибди.
Кунлар ўтиб у ўзи ҳоҳлаган компьютерни сотиб олиш учун пули кўпайганини , лекин компютерсиз ҳам яхши натижаларга эришиш мумкинлигини ҳис этибди.
Бир йил ўтиб кичик дўкон очибди. Беш йил деганда ўзининг супермаркетлар тизимини йўлга қўйибди. Ҳозирги бизнесини суғурта қилдириш учун суғурта компаниясига келганида унга, ўзининг «е -маил»ини ёзиб қолдиришини айтишади ва у «Менинг электрон почтам йўқ» — дейди.
Суғурта агенти эса ҳайрон бўлиб, «Агар компьютерингиз бўлмаса ҳам шундай натижага эришган бўлсангиз, компьютерингиз бўлганида нима қилардингиз?» — деб савол беради.
У одам ҳотиржамгина «Микрософт» компаниясида фаррош бўлиб ишлаб юрган бўлардим, — дейди.
Албатта, ҳар бир ёмон иш орқасидан яхшилик бўлади.
Яратгандан яхшилик умидида ҳаракатдан тўҳтаманг!
Сиз албатта кучли ва иродалисиз.
М Қосимов.