Махзун қалбларни хушнудлик ила ларзага солган хотира

     Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир.

Қуръони каримда шундай дейилган:

وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ

 (سورة الحشر/10)

яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”! (Ҳашр сураси, 10-оят)

Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضي اللّه عنهما قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَا الْمَيِّتُ فِي الْقَبْرِ إِلَّا كَالْغَرِيقِ الْمُتَغَوِّثِ، يَنْتَظِرُ دَعْوَةً تَلْحَقُهُ مِنْ أَبٍ أَوْ أُمٍّ أَوْ أَخٍ أَوْ صَدِيقٍ، فَإِذَا لَحِقَتْهُ كَانَتْ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا، وَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَيُدْخِلُ عَلَى أَهْلِ الْقُبُورِ مِنْ دُعَاءِ أَهْلِ الْأَرْضِ أَمْثَالَ الْجِبَالِ، وَإِنَّ هَدِيَّةَ الْأَحْيَاءِ إِلَى الْأَمْوَاتِ الِاسْتِغْفَارُ لَهُمْ".

رواه البيهقي في شعب الإيمان

Яъни, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”.(Байҳақий ривояти)

Вафот этган кишилар Ватан озодлиги ва унинг тараққиёти учун жон фидо қилган зотлар бўлишса, ёки ота-онамиз ё бизнинг тарбиямизга машғул бўлган устозлар бўлишса, уларни эслаб дуо қилишимиз янада муносибдир. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилган:

وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

 Яъни, “Эй, Рaббим! мeни (улaр) гўдaклик чoғимдa тaрбиялaгaнлaридeк, сeн ҳaм улaргa рaҳм қилгин", - дeб aйт!”(Исро сураси, 24-оят)

Суфён раҳматуллоҳи алайҳдан сўрадилар: “Инсон ўз ота-онасини қанча марта дуо  қилади, ҳар куними, ҳар ойдами, ёки ҳар йилдами?”. Шунда у: “Уларни ташаҳҳуднинг охирида дуо қилсин деб ўйлайман”, дедилар.

Ҳаёт юрган кишилар ибодатда бўлиб, солиҳ амаллар қилишса, вафот этган уларнинг яқинлари хурсанд бўлишади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَمَّنْ سَمِعَ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ يَقُولُ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ أَعْمَالَكُمْ تُعْرَضُ عَلَى أَقَارِبِكُمْ وَعَشَائِرِكُمْ مِنْ الْأَمْوَاتِ فَإِنْ كَانَ خَيْرًا اسْتَبْشَرُوا بِهِ وَإِنْ كَانَ غَيْرَ ذَلِكَ قَالُوا اللَّهُمَّ لَا تُمِتْهُمْ حَتَّى تَهْدِيَهُمْ كَمَا هَدَيْتَنَا.

رواه أَحْمَدُ

Яъни, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагича келган:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта амалларингиз ўтиб кетган яқинларингиз ва қариндошларингизга намойиш қилиб турилади. Агар (амалларингиз) яхши бўлса, улар ундан хурсанд бўлишади. Агар ундан бошқача бўлса, улар: “Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби уларни ҳам ҳидоят қилмаcдан жонларини олмагин”, дейишади”, дедилар. (Имом Аҳмад ривоят қилган)

Ўтганларга нисбатан зиммамиздаги бурчларимиздан яна бири уларни доимо яхши сифатлар билан эслаб туришимиздир.

Ана шудай зиммамиздаги бурчларимиздан бирини камтарона адоси ўлароқ бир илм ахли бўлган биродар инсон устоз марҳум Абдуқодир домла Усмоновнинг (Аллоҳ таоло ўз рахматидан нисибадор этсин) оиласи унинг фарзандларини муборак рамазон хайити байрами муносабати билан холидан хабар олиш учун борганимизда Домланинг Отаси ва яқин қариндошлари тамонидан гўзал ибратли воқеа билан махзун қалбларн хушнудлик ила ларзага солган ажиб бир хотира сухбатида бўлиб қайтдик.

Шу йилнинг 8-Апрелъ куни Андижон вилояти Марҳамат тумани фаолиятидаги “Сулаймон Сирли” жоме масжиди имом-хатиби Усмонов Абдуқодир домла Самарқанд вилояти Имом Бухорий халқаро марказида имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув юртида ўқиш мобайнида  Аллоҳнинг тақдироти ризқу насибаси охир бўлиб омонат жонни топшириб фоний дунёдан, боқий дунёга рихлат қилади.

Бу воқеадан хабар топган бутун мусулмонлар идораси, вилоят вакиллиги ва туман имом-хатиблар чуқур изтиробда қолишади. Ва нихоят тақдири илохий илм аҳиллари сафдош хам касибларини охирги манзили сари кузатиб дафн маросимида бутун вилоят уламолари иштирок этиб, жойига қуйилади.

Орадан уч ой вақит ўтиб, Мохи рамазон ойи, Муборак рамазон хайит байрами муносабати ила Марҳамат тумани бош имом-хатиб Мухторжон домла Шарофуддиновнинг таклиф ва тавсияларига мувофиқ тумандаги имом-хатиблар ва масжид ходимлари номидан уланинг марҳум домла Усмоновнинг оиласи фарзандлари холидан моддий ва маънавий кўмак асосида зиёрат уюштирилиб, хонадонига ташриф буюрганимизда ажоиб бир хотира сухбатидан бахраманд булиб қайтдик.

Марҳум устоз Абдуқодир домланинг падари бузурукворлари Абдупатто бува тусатдан биз билан ҳамрох бўлиб борган тумандаги фахрий имом Файзирахмон домлага савол ўлароқ фикир ташлади. Домла маййит ўткандан қанча муддатдан кейин чиришга ўтади ва амалда бўлади деб, сурадию кўзидан юм юм, кўз ёшлари оқа бошлади.

Файзирахмон домла жавоб бераркан илмий китобларимизга асосан қабирда маййит қирқ кунда бўғинлар ажрайди ғўштлар титилади тана қабир хароратидан бошқача суратга ўтишни бошлайди дея тариф берётган чоғида

Марҳумнинг акаси Рустамжон ака қалбидан жўшиб тўлиб тошиб бизни хайратга соли ва бутун зиёрат учун борганларнинг кўзларида бенихоят ёш оқишга сабаб бўлди.

Рустамжон ака Домла кечирасиз гапингизни олдим ва бўлганим учун минг бора узун аммо қалби тўлиб тошиб кетмоқда кеча хайит байрам муносабати ила биз укамни руҳини шод этиш мақсадида кичик укам ва ўғли ва жиянимни олиб қабиристон турпоқ бошига чиқдик.

Укамнинг охирати обод бўлсин деб Рамазон ойи ичида Хатми Қуръон таёрлаб уни бахшида этдик ва дуоий фотиха қилиб бўлиб қайтишга туриб қабирни бир кўзданкечириб қўяйлик дея атрофларига кўз югуртириш мақсадида у ёқ бу ёғини текисаб туриб, Тусаттдан қабирнинг чап тепа томонида узун бир кишининг қўли сиққулик тешик пайдо бўлганига кўзимиз тушди. Қўрқиб кетдим.

Бирда хаётлимизга ёмон фикр келди нахотки шундай илм аҳли инсон укамизни бирон йиртқич хайвон келиб очиб маййитнинг холита зиён етказиб кетган бўлса. Укам жияним ва мен бу холдан жудда изтироб ва чуқур ўю хаёлга толдик. Шу чоғида қабирни бирдан қайта очишга фикр талашсакда бир дам йўқ ўша тешикни ғиштлар билан махкамлаб қайта беркитиб қўйишни талашдик.

Аммо бояги фикр бизни хеч ҳам тинч қўймасди. Уни йиртқич хайвонлар тешиб қириб титиб ташлаган бўлса-чи. Алал-охир секингина ўша тешикда қарай бошладик. Ичкари қоронғулиги туфайли хеч нарса кўринмас эди. Биз уни ковлай бошладик бир қўл текказсак бояги тешик ўз ўзидан каттайиб тупроғи қўм каби оқиб оқиб туша бошлади. Мен дарров отамни олиб келинини укам ва ўғлим ҳамд жиянимга буюрдим уларни жунатиб юборишга қарор қилдим.

Сизлар бориб отамни олиб келилар. Хаёлимда биргина фикр ўтарди. Гарчи бирон нарса зиён етказган бўлса уни отамга ва бошқаларга кўрсатмай уни ғишт билан уриб ёпиб юбораман деган фикр келди. Улар кетишда хай-хотдак қабристонда бир ўзим якка қолдим бир кўнглим қизиқиб укажоним холини кўзим билан кўришга Аллохнинг ўзи изин бериб бу мўжиза содир бўлаётган бўлсачи.

Бир кўнглим тушимми ёки ўнгим. Вох бу рўё ўнгим эди. Ўз қўлим билан қўйиб чиққан укамни яна кўргим келар бояги тешикни кенгайтира кетдим у жудда чуқур ва қоронғуликдан кўринмас эди. Бир вахима босади нахот қабирда маййит қолмаган бўлса қўл узатиб тешикдан тиқиб кўргани юрагим бетламайди бош тиқиб қарашга хам, Ванихоят отам етиб келди. Нима гап болам отам секин аста қабир бошида қуръон тиловат ила фотиха қилиб секингина чуқурга тушди тешик отамнинг қўлида икки сари кенгайиб бораётир эди.

Ва нихоят бир одам елкаси ва боши сиққулик кенгайиб кетти, Аллох субханаҳу ва таоло бизни чекка оху-фиғонларимизга уч ойлик азаю йиғи зоримизга барҳам бериш учун ўзи мўжиза ила бизга берганига нима хам дея олардик. Не кўз билан қарангки Жонажон укамнинг маййити бугун хозир жойига қўйиб чиққанимдек бут бутун икки елкаларини охиста ушласам гўштлик хеч нима бўлмаган кафани хам гарт юқмай оппоқ устидан сийпаласам танасидаги харорат бордай кечагидай янги эди. Мен чиқиб отам, отам чиқиб укам ҳам тушиб ушлаб кўридик. Ха ха домла маййитга хеч нима бўлмагандай эди. Кўнглимиз тўлди, гумонлар кеттди Бошқа хамма фикирлар бархам топди. Аллоҳимга бе хисоб хамду санолар бўлсин.

Бу мен оилам учун кутилмаган бир мўжиза эди. Ха домла чинакам мўжиза эди. Бу кўнгил тўлиб Аллоҳнинг бизга Мохи Рамазон Хайитида  кўрсатган ва наъсиб этган неъмати ва мўжизаси бўлди. Аллоҳга такорор ва такрор шукуроналар айтиб дуолар қилдик.

Бу воқеа ходисотдан қалбимиз тўлиб уйга борсак уйимизда Укам Абдуқодир рахматликнинг доимо ёнида бирга юрган дўсти ва кўнгил яқиин биродар қадирдони ўтирган экан. Меҳмонни келинг дея кутиб олиб ичкарига таклиф қилишимизга қўймай мен бир қувончли хабар олиб келдим дея ўзининг хурсандчилиги ила сўзини бошдади.

Кеча тунда туш кўрибман тушимда узун темир йўл унда пойиз кетиб борарди пойиз йўлнинг икки чети ва темир йўл йўлаклари шу қадар гўзал бир оқ гуллар эдикий мен бу дунёда бунаканли гулларни хали кўрмаганман ва яна пойезд вагонларининг усти-ю ичидан шу қадар гуллар билан безатилган эди пойезд вагонининг биридан Абдуқодир чиқиб қулини кўтариб мен тамон ака яхшимисиз соғлигиз яхшими мен хам яхшиман хаммаёқ, яхши ва албатта хаммаси яхши бўлади деб, сизнинг ҳам дардизга Аллох шифо берасин дея пойездда юриб кетиб қолди уйғониб кетсам тушум экан дея юм юм йиғлаб айтиб берди.

Хайитнинг эртаси куни дадамнинг олдига келсам дадажоним ҳам хурсандчилик ила кўз ёшлари билан дуо қилиб ўтирган экан. Хол ахвол сўрагач нима бўлди десам ўғлим укангни кечаги қабрини зиёратимиз ўлароқ кўрган мўжизамизга жавобан тунда туш кўрдим тушумда. Узоқдан бир катта тухум синон катта тоғни кўрдим тоғнинг атрофи ва устидан оппоқ бир қанақанги гуллар униб чиққанди мен бунақанги гулларни кўрганим йўқ бу дунёда умрим бино бўлиб ва яна уканг ўша тоғнинг ортидан хиёл чиқиб кўриниб дадажон сиз хиччам ғам ташвиш чекман онамни хам ўзиз хушнуд этинг мен жудда хам яхшиман хаммаси яхши дея кўзимдан ғоиб бўлди деб йиғларди.

Бу мўжизани Аллоҳ субханҳу ва таоло ўз кўзимиз ва қўлимиз билан ушлатиб қўйиб ҳам яна айрим яқин инсонларимиз тушларида ҳам аён қилаёгани мени тобора иймонимни мустахкамлаб борар эди.

Укам раҳматликнинг оиласида уч нафар бир ўғил икки қиз фарзанди бўлиб катта қизи Хилолахон мактабда 5 синифда ўқирди. Мактабда мураббий устози мактаб ховлисининг бир четига гул экиш учун синифидаги хамма болаларга мактабимизнинг боғидаги ерига бизнинг синифга ажратилган жойга гул экишимиз керак шунинг учун эртага хар бир ўқувчи биттадан гул кўчат олиб келилар дебди.

  Шунда жиянима уйга келиб онасига онажон эртага мактабимизга гул кўчат олиб бормиз экан устозимиз тайинлади. Мактабимиз ховлисига экилар экан дебди. Шунда онасининг кўнглика қил сиғмай турган вақти экан қизини  бироз койиб берибди шунда бечора Ҳилолахон қизалоқ йиғламсираб бобосининг олдика келиб айтиб берибди.

   Бобоси эртаси куни бозорга бориб бозордан энг чиройли ва кўркам гул кўчат олиб келиб набирасига беради жиян қизим шодлик ила кўтариб мактабига олиб боради шунда хамма боллар қатори гул кучат кўтариб борган жиян қизмни кўрган устози қулидаги гул сифдаги қизларнинг барча боларанинг гулиданда кўркам ва чиройи хамда хашаматлилигидан ва яқиндагина отаси ўтганидан истехола қилганидан қизим сен гул олиб келмасанг хам майлиди дебди.

   Шунда укамнинг қизи йиғлаб юборади сиз мени отаси йўқ бечора дея рахмиз келганида шундай деяпсиз деб хафа бўлганида. Қизим сен мени тушунмадинг сенга бир воқеани айтиб бераман дея болани кўнглини олади ва жияним Ҳилолаҳонни етаклаб бизникига келиб кеча мен синифдаги болаларга гул кўчат олиб келишни буюрган эдим.

    Шу кун тунда тушумда мактабимизга синф хонада ўтирган эмишман. Хонамизга Абдуқодир домла жудда ҳам чиройли кўп ва катта оппоқ гул кўчатлар дастасини кўтариб келиб опажон кеча қиизимга гул кўчат олиб келишни буюрган экансиз қизим бориб айтганди мен бугун мана бу гулларни олиб келдим дея кўтариб келибди.

   Шунда мен бу гулларнинг хаммаси фақат битта оппоқ рангда экан-ку, хар хил рангларда қилиб олиб келмабсизда домла агар шудай бўлганида жудда ҳам чиройли чиқариди дедим. Шунда домла Абдуқодир опажон бу гулларни мен Жаннатдан олиб келдим чунки жаннатдаги ҳамма гуллар шунақанги оқ оппоқ рангдада деди. Тусатдан уйғониб кетсам тушум экан шу захоти Абдуқодир домланинг рухига дуо қилдим ва бир оз хижолат чекиб мен домланинг қизига гул олиб келишини бекор айтибманда дея ўйланиб қолиб бу тушдан нима хикмат эканини билолмий ишга борганимда кизингизга сен олиб келмай қўйсанг ҳам бўлариди десам бирда кўз ёшлари тўкилиб кетти чунки даданг бундада чиройли гулларни олиб келди деб айтишга синф болалари олдида тортинган эдим. Ҳилолохон  қизим мени кечир шунинг учун сенга олиб келмасанг ҳам майлиди деганимнинг боиси шунда эди дея устоз мураббий опаси ҳам қалбидан тошиб юм юм йиғлаб айтиб бериб кетти.

  Мана буни бир бирига яқин уч ходисот тушларнинг замири ва ўзимиз шохиди бўлган воқеани чинакам мўжиза деса бўлади.

  Домла укам Абдуқоирнинг дининг хизматида Аллоҳнинг йўлида илм олиш вақтида қазои қадар ила боқий дунёга йўл олиши бу яратганинг инояти ила биз учун айрилиқ аммо укамнинг у дунёсидан ҳам бизга хуш хабар келиши бу айни мўжизанинг ўзи эди. Биз яна ҳам қабир ичида ётган майитнинг уч ойда хам жасадига гард юқмасини Оиламиз ва илм ахилларининг  маслахати ила  Укам Абдуқодирни ШАХИД кетганиаг яна бир бора амин бўлдик.

Дея ушбу зиёрат сафаримизни бағоятида мазмунли ва ибратга лойиқ бўлганида махзун қалбларни хушнудлик ила ларзага солган хотира сухбатидан олам олам ибрат олиб қайтдик десак муболаға бўлмайди. Биз бу оилага Аллоҳдан улкан улкан сабру жамил беришини Аллоҳда сўраган холимизда. Хам касбимиз издош қибладош дўстимиз Домла Абдуқодирнинг рухини Аллоҳ ўзи ушбу воқеадаги шодлигини абадий қилсин дея дуодан хайримиз ила қайдик. Барчаларимизни оҳиримиз шундай бўлишиги умиди ила қалбларимиз сурурга кўзларимиз ёшга тўлди.

 

Музаффархон Шожалилов

Саййид Авлод Наслий

Tasbeh.uz расмий сайитнинг Администратори