Таровеҳда гўзал бир тасбеҳ

 

Бисмиллаҳир роҳманир рохим. Рамазон ойини мўмин бандаларига неъмат ила иноят қилган ва у билан рухи, жисми қалби ва амалини поклашни таълимини берган, тунлари “тарвиха” роҳатланиб ибодат қилишни насиб этган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин.

   Рамазон ойида рўза тутиб жисми ва рухини поклаб бош таълимда ўзи ўрнак булган, тунлари таровеҳ намозини ўқиб бизларга суннат қилиб унда тасбеҳлар ила гўзал суратда ўтказиш таълимини ўргатган “Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам”га саловоту сааломлар бўлсин.

   Мана жаннатмакон юртимизга яратган роббимизнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири итқум-минан-нор гунохлар кечириладиган ва дўзахдан панох берадиган зотнинг улуғ ва муборакли ойи рамазоннинг 7 – куни, роҳат ва фароғат ила кўнгиллар шодликка тўлиб ибодат қиладиган таровеҳ намозининг 8-тун олдида турибмиз бунинг учун Аллоҳга ҳар қанча шукуроналар айтсак камлик қилади бу маъсум қалбларга.

   Файзу таровати ила ўзининг раҳмат кунларида бизларга рахим қилиб ёзнинг жазирама иссиқ кунларда мўтадил хаво билан рўзадор кишиларни улкан неъмат савоблари ила сийлаётган роббимизга биз ночор бандалар мухтожлигимиз билан ибодатга шай бўлиб тунлари таровеҳ ва ҳатми қуронларда соме бўлмоқдамиз.

   Ушбу камтарона ғайрат ила қилаётган ибодатларимизни ўзи қабул этсин деб, Аллоҳнинг номини улуғлаб қалбимиздаги иймон этиқодимизни тилларимиз билан изҳор этмоқдамаиз.

    Йигирма ракатли суннати муаккада бўлган таровеҳ намозимизнинг ҳар тўрт ракатида 3 маротаба тасбеҳ айтиб сўнгида “Лаа илаҳаа иллаллоҳу настағфируллоҳ насалукал жанната ва наъузиубика минанар” деб,   қалбларимиз шодланмоқда.

   Шу ўринда бир гўзал тасбехни келтириб, ушбу мақоламаизни фақат ва фақат яхшилик улашиш учун таровеҳ номозларида тасбеҳларимизни гўзал суратда бўлишини тилаб, ибодатларимизга яратган роббимизда куч ва қувват беришини ҳамда қабул бўлишини ўзида сўраб қоламиз.

СУБАХАНАЛ   ҚООИМИД  ДААИМ

СУБХАНАД     ДААИМИЛ   ҚООИМ

СУБАХАНАЛ  ЪАБАБИЛ  ЪАБАДИЙЯ

СУБХАНАЛ  ФАРОДИС  СОМАДИЙЯ

СУБАХАНАЛЛОХИЛ  АММА ЮШРИКУН

 

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ АДАМУС  САФИУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   НУХУН  НАБИЮЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   ИБРОХИМ  ҲАЛИЛУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   ИСМАЪИЛ  ЗАБИҲУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   ДАВУДУ  ХОЛИФАТУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   МУСО  КАЛИМУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   ЪИСО  РУХУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   МУХАММАДУР  РОСУЛУЛЛОҲ

ЛАА  ИЛАХА  ИЛЛАЛЛОХУ   НАСТАҒФИРУЛЛОҲ

НАСЪАЛУКАЛ  ЖАННАТУ  ВА  НАЪУЗУБИКА  МИНАННАР.

 

М. ШОЖАЛИЛОВ  Марҳамат тумани фаолиятидаги

“Бозор боши” жомеъ масжиди мухтасиби