Ифторликдаги дастурхон манзаралари
Рамазон ойи шаҳрул мувосдир. Яъни бошқаларга моддий жихатдан ёрдамлашиш, едириш-ичириш ойидир. Бу ойнинг мушарраф кунларининг хар вақти ғаниматдир. Кимгадур ким ёки кимдур бутун бир жамоат учун дастурхон ёзмоқ рўзадорни ифторлантирмоқнинг ажридан умидвор хисси билан яшайди. Бутун бир йил давомида эраша олмайдиган савобга манашу бир ой ичида сазовар бўлиш мумкин. Чунки кўмагимиз туфайли ўзгалар ҳам неъматлар билан таъминланади.
“Бу ой Аллоҳ мўминнинг ризқини кўпайтирди” хақиқатдан ҳам ҳудди шундай. Кундалик хаётимизда уйимиздаги умумий овқатланиш режаси жадвалини чизиб кўринг. Ўн бир ой ичидаги ейиш-ичиш озуқалари билан рамазон ойидаги дастурхонимизданда холини таққослаб кўрин.
Рамазон ойи келганда жадвал дархол ўзгаради. Чункий Пайғамабаримиз саллоллоху алайҳи васаллам “Рамазон келиши билан мўъминнинг ризқи ортади, дастурхони файзу баракага тўлади” – деб айтганлар.
Аллома Мухаммад Зоҳид Қўтқу хазратлари “Ризқ – бу инсон тамоғидан ўтған луқмадир. Киссасидаги нарса эмас” – деган сўзини айган эканлар. Яъни инсон тамоғидан ўткани унинг ризқи ҳисобланар экан.
Ўзимиз гувохи бўлиб турибмизки рамазонда мўъминларнинг ризқи ортмоқда. Яъни бугунги ижтимоий хаётимизга назар солсак. Бозорларимиздаги турли хил нози неъматларнинг сараси, дехқон ва боғбонларнинг мехнати ортидан. Аллоҳнинг неъматини кўриб кўзингиз қувонади.
Бирон хонадонга Ифторлик ила таклиф қилинсангиз дастурхонда ҳар ҳил озиқ- овқатлар, шарбату салқин ичимликлар, маваларнинг сархилидан тортиб ноёбигача борлиги бугунги дастурхонимизнинг кўрки ва безаги бўлмоқда.
Биз биламизки мўтабар китобларнинг таълимотлари ва тарихнинг зарварақларида асри саодат замонасида яшага сахобаий икромларнинг холи жудда ҳам оғир аҳволда яшаганлар.
Шу боиси: бир ривоятда келтирилади. “Эй росулуллоҳ! Биз ифторлик берадиган, дастурҳон безатадиган холатда эмасмиз “Уйида ейдиган –ичадиган ортиқча нарсаси бўлмаган кишилар нима қилишади!” – деб сўраганларида”
Пайғамабаримиз саллоллоху алайҳи васаллам “Бир киши бир рўзадорга бир дона хурмо, ёки бир қултум сув, ёхуд озгина сут берган бўлса, Аллох у кишини савоб билан сийлайди” – деб мархамат қилган экан.
Юртимиз мустақилликка эришгандан буён ижтимоий хаётимиздаги турмуш тарзимизнинг ҳам манзараси кун сайин юксалиб бормоқда.
Дехқон ва боғбон фермерларимизнинг етиштиражак олтин кўллар ила самарали мехнат эвазига халқимиз дастурхони тўкин сочин бўлиб бормоқда.
Бу неъматларнинг шукуронасини хар куни қилсак ҳам оз албатта. Аллох таоло бизни Пайғамабаримиз саллоллоху алайҳи васаллам орқали берган барча яхшиликларига мувоффақ айласин. Қанчадан қанча муборак рамазон ойларига келгусида ҳам Аллоҳнинг суюклик қулларидек яхши кўрган шакилда ўзининг ибодати билан қувватлантириб бу ойларнинг файзу баракотидан, савобларидан, илоҳий неъматларидан, фойдаланишни хаммамизга насиб айласин...
Марҳамат тумани фаолиятидаги “Марҳамат” масжиди имом-хатиби: А. Сулаймонов