Рамазон тақво ва сабр ойи
Оламларни тарбия қилувчи ўз ибодатига жисман поклаб сўнгра йўллаган, тавқо ва сабр фазилати ила сифатлантирган. Аллохга хамду санолар бўлсин. Ва ўз суннатлари ила рамазоннинг тақво ва сабр сифату одобларни таълимини бизларга ўргатган Саййидимиз - Мухаммад саллоллоху алайхи вассалламга ва унинг ахли хонадонига хамда асхобларига саловоту саломлар бўлсин.
Аллоҳ таоло рамазон ойида кундузлари рўзасини тутишни фарз қилди. Кечалари туриб намоз ўқишни татаввулъ қилди. (“Татаввулъ фарз бўлмаган холда бажариладиган иҳтиёрий гўзал нафл амалдур”) Биз кундузлари рўза тутмоқдамиз, аммо кечаси ўқиладиган татаввулъ намозни ўқимоқдамизми?
Ўқиганмиз, ўқидиқ, шу кунгача ўқиб келмоқдамиз. Хуфтон намозидан кейин таровех намозини адо этишимиз. Бу ўша юқорида айтилаётган Татаввулъ намозининг айни ўзидиур бу фақат муқаддас ва шарафли мусулмонларнинг тақво ила амалга оширажак сабр ила киришажак, Рамазон ойида ажру мукофотидан умидворлик хисси билан Аллоҳга яқинлашишнинг йўлидур.
Росулуллох саллоллоху алайхи вассаллам: “Агар киши рамазон ойида Аллоҳга яқинлиг мустахкамлақчи бўлиб бирор ибодат ёки хайирли амални бажарса, гўё рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё рамазон савобига эга бўлибди”, - дея мархамат қилганлар.
Масалан: Закотни рамазон ойида бериш керак деган айни мажбурият хеч қандай кўрсатма йўқ, Аммо ўша фарз (Закот) рамазон ойида адо этилса, бошқа ойларда адо этилагн етмишта фарз амалининг савобига сазовор бўлишига тарғиб бор.
Бу эса Аллоҳ хақ субхана хувватаолонинг мўмин бандаларига берган Рамазонинг баракоти туфайлидур.
Бу ойда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амир қилди: “Бориб , шайтонларнинг бошлиқларини занжир банд қилиб денгизга улоқтир!” Ушбу хадисдан бизга маълум бўладики, бу ойда шайтонларнинг оёқ – қўлларини боғланиб, унинг куч-қувватини таъсирини пасайтириб, инсинларни йўлдан оздириш фаолиятини камайтирилиш, бу - биз мўмин мусилмон тақводаги инсонлар учун Аллоҳ тарафида берилган жудда ҳам катта яхшилик ва бир фурсатдур.
Сабр ойи бўлган рамазонинг сифати ва хислатини ошириш учун Роббимизнинг ўзи бизга ёрдам ато этмаса бизнинг қуввати холимизга ишониш хеч нарсага ярамас экан.
Ҳаммага маълумки ҳижрий сана ойлари Милодий сана ойларига нисбатан хар ўн икки кунда фарқи билан ойланиб туради шунинг учун рамазон ойи фаслларнинг турили вақтида айланиб келади.
Бугунги кунимизда Рамазон ойининг энг иссиқ ёз фаслининг энг узун кун ҳамада энг қисқа тунлар орасида келиши мусулмон умматининг сабр ва тақвосига берилган синов имтихонинг ўзидир.
Чунки куннинг энг қисқа вақти ва туннинг энг узун вақти бўлган салқин хамда осон кунларда хам рамазон ойининг келиши, кимнинг нимага ва қанча тақвога эга сабр сохиби эканининг намоён бўлиши палласидур.
Демак йилларнинг айланиши билан хар рамазон ойида озми - кўпми сабр имтихонини топширар эканмиз, тақво аталмиш кундалик дафтаримизга имтихон бахоимизни қўйиб оламаиз экан. Охират куни бу бахоимизнинг мукофоти яний “Сабрнинг, мукофоти – жаннатдур” шубу хадисга мувофиқ Росулуллох саллоллоху алайхи вассаллам ўзларининг бу сўзлари билан сабр қилганларга жаннатга эришишнинг хуш хабарини бермоқда.
Яна Росулуллох саллоллоху алайхи вассаллам: “Мўмининг ризқи орттирилди” – деб айтганлар. “Агар бирон киши бу ойда бирор рўзадорга ифторлик берса, бу амали ила гунохларининг мағфират бўлишига сабаб бўлади” Демк дастурхонимизга кўнглимизни кенг, дилимизни очиқ қилиб, саҳоват кўрсатишимиз мўминликнинг нишонаси экан.
Шундай экан барчаларимизни мана шу Муборак Сабр ва тақво ойи бўлмиш Рамазон кунларнинг баракоти хонадонимизнинг хамроҳи ва ёритгувчи нури бўлишини Аллоҳ таолода сўраб қоламиз. Рамазон кунингинг рўзаси ва таровех намозларининг ажру мукофоти ила мукофотлантирсин. Омин...
Мархамат тумани фаолиятидаги
“Обиджон Ботиров” жомеъ масжиди имом-хатиби: М. Каримов