«Мўъжиза»нинг нархи
Эндигина олти ёшни қарши олган ёш қизалоқ ётоқхонасига кириб, кийим жавонидаги яшириб қўйган пул солинган қутини олди. Унда ҳафталар мобайнида тўплаган пулларини ерга тўкиб, уларни санай бошлади.
Икки уч бор санаб чиқиб, ўзига ўзи: “Пул етарли бўлибди, хавотирга эса ўрин йўқ” деб, пулларни олди-да кийимини кийиб, орқа эшикдан секингина чиқиб кетди ва уйидан унча узоқда бўлмаган дорихонага борди. Дорихона сотувчиси ўз ишлари билан банд эди. Уни сабр билан кутиб турди, лекин сотувчи ҳамон ўзи билан ўзи овора эди... Қизалоқ унинг эътиборини тортишга уриниб кўрди, лекин иложи бўлмагач, унинг сабр косаси тўлиб, кармонидан йигирма беш цент пулини олиб, стол устига ташлади. Шу пайти сотувчи унга аччиқлангани билиниб турадиган овозда: “Ҳой қизалоқ, кўрмаяпсанми мен укам билан гаплашяпман, нима керак ўзи сенга?, деб сўради. Қизалоқ ҳам ўз навбатида унинг бундай муомаласидан безовта бўлганлигини кўрсатадиган қаттийлик билан: “Мени кичкина укам қаттиқ касал, у “мўъжиза” деган дорига муҳтож, мен ўша дорини сотиб олмоқчиман” деди. Дори сотувчи бир оз ҳушёр тортиб, кечирасан, гапингни қайтарворчи деди. Қизалоқ жиддийлик билан сўзини қайтариб: “Кичкина укам Аҳмад оғир касалликдан озор чекяпти, дадамни айтишларича, унинг бош миясида ўсимта бор эмиш, уни “мўъжиза”дан бошқа нарса қутқара олмас экан?, “мўъжиза”ни нархи қанча туради, уни ҳозироқ олмоқчиман,” деди. Дори сотувчи унга нисбатан муомаласини ўзгартириб, мулойимлик билан: “Эҳ, афсус! Дорихонамда “мўъжиза” деган дори сотмайман-ку” деди. Қизалоқ: “Яхшилаб эшитинг, менда дорини сотиб олишга етадиган пул бор, нархини айтсангиз бўлди” -деди. Дори сотувчиниг укаси бу гапларга қулоқ солиб турган эди, у қизалоқни олдига келиб: “Уканг Аҳмадга “мўъжиза” дорисини қанақаси керак ўзи?”, деб сўради. Қизалоқ кўзларида жиққа ёш билан: “Билмайман, лекин мен билганим укам ҳақиқатан ҳам оғир касал, онам уни “операция” (жарроҳлик амалиёти) қилиш керак эканлигини айтсалар, дадам ҳозир менда бунга етадиган пул йўқ деяптилар, шунинг учун мен ўзимни пулларимни унга ишлатяпман” деди. Дори сотувчининг укаси қизалоққа диққат эътиборини қаратиб: “Эй қизалоқ, қанча пулинг бор?”, деб сўради. У эса фахрланиб: “Йигирма беш цент, агар керак бўлса бундан ҳам кўпроқ тўплашим мумкин” деб жавоб берди. У бўлса кулимсираб: “Тасодифни қарая, йигирма беш цент, уканг учун керак бўладиган “мўъжиза” дорисига етаркан” деб, пулни олди-да қизалоқни қўлидан ушлаб, унинг отаси билан кўришишлик учун уйига бошлаб боришини сўради. У қизалоққа: “Укангни ҳам кўрмоқчиман” деди. Бу киши машҳур асаб касалликлар бўйича жарроҳ эди, у кичик Аҳмад учун жарроҳлик амалиётини бепул амалга оширди. Амалиёт мувоффақиятли ўтиб, Аҳмад бутунлай соғайиб кетди. Қизалоқнинг ота онаси бахтиёр онларида доктор билан танишганлари, жарроҳлик амалиёти яхши ўтганлиги ва Аҳмаднинг ҳолати яхшиланганлиги ҳақида гаплашиб ўтириб, онаси гап орасида: “Ҳақиқатан ҳам бу “мўъжиза” бўлди, бу жарроҳлик амалиёти қанчага тушди деб ўйлайсиз?” деди. Қизалоқнинг лабларида эса табассум ифодаси кўринди, чунки “мўъжиза” йигирма беш центга тушганини унинг ўзигина биларди холос. Қачонки ўзгаларни чин қалбдан яхши кўра олинса, мана шу пайт мўъжиза содир бўлади.
"Бозор боши" жомеъ масжиди имом-хатиби: О. Расулов