Яна қандай жазо керак...
Талабалардан бири устозига деди: Тинмай гуноҳ қилсак-да, Аллоҳ жазоламайди! Устози унга шундай жавоб қилди: Кўп жазолаяпти, лекин сен билмайсан! Муножот лаззатини қалбингдан олиб қўймадими?!
Инсон дил юмшамасликдан кўра оғирроқ бирор мусибатга мубтало бўлган эмас. Сенга етиши мумкин бўлган энг олий жазо солиҳ-эзгу амалларга муваффақ бўла олмаслигингдир.
Қуъонни қўлингга олмаган кунларинг, тиловат қилмаган кунларинг кўп эмасми?! Кечалар туриб намоз ўқишдан маҳрум ҳолда узун тунларинг ўтмаяптими?! Яхшилик, фазилат мавсумлари: рамазон... шавволнинг олти куни... зулҳижжанинг ўн куни.. ва ҳоказолар... ўтмоқда, шуларни муносиб ўтказа олишга муваффақ бўлмаётган сен эмасми?!
Бундан ортиқ яна қандай жазо керак?! Тоат-ибодат қаршисида ўзингда оғирлик-малолланиш, дангасалик сезмаяпсанми?! Ҳою ҳаваслар, шаҳватлар йўлида йўрғалаб, уларга ром бўлиб қолмаяпсанми?! Молу дунё, обрў-мартаба, шон-шуҳратга ўчлик балоси кўнглингга ин қуриб олмаганми?!
Яна қандай жазо керак... Ғийбат, чақимчилик, ёлғончилик осонгина тилингдан чиқиб кетмаяптими... Ўзингга керакли бўлмаган беҳуда нарсалар билан машғул бўлиб юрмаяпсанми... Охиратдан ғафлатда қолиб, бор эътиборингни, дарду ғамингни дунё қилиб олмаганмисан...?
Шуни билиб қўй, ўғлим, юқоридагилар берилган жазоларнинг бир бўлаги, холос... Яхшилаб уқиб ол ... Пул ё фарзанд ёки соғликка келадиган зоҳирий, кўриниб турган бало катта жазо эмас, балки энг катта жазо қалбга жўнатилган жазодир.. Оллоҳга истиғфор айтиб, офият сўра.. Зеро, банда биргина гуноҳ туфайли кўплаб тоатлардан маҳрум қолиб, буни сезмаслиги мумкин...
Мархамат туман бош имом-хатиби: М. Шарофуддинов