Хотиржамлигимиз ғафлатга айланмасин
Тинчлик Аллоҳнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш хаммамиз учун бирдек шарт. Бугун бутун дунё диққат марказида турган ва барча халқларини бирдек ташвишга солаётган ватан равнақи юрт ривожи ва тинчлигига рахна солаётган 160 дан ортиқ мамлакатлардан келган нодон ва ғаламис кимсалардан ташкил топган Ироқ ва Шом ислом давлати (ИШИД) террорчи ташкилотининг вахшиёна харакатлари хунрезликлари хақида ОАВлари Интернет Радио ва телевиденияларда бонг урилмоқда. Мусулмон уламолари томонидан ушбу террорчи ташкилот амалга оширилаётган қабих ишлари ислом динига мутлақо зид эканлиги тўғрисида кўп бора таъкидланмоқда. Жахондаги хар қайси юрт вакиллари жумладан бизнинг юртимиз вакиллари хам ўз юртимиз тинчлигини истиқлолини сақлаш юртимиз келажаги бўлган ёшларимизни уларнинг қонли чангалидан асраш учун етарлича харакат қилмоқда. Бироқ шунга қарамай айрим жохил кимсалар ва ислом динининг асл мақсадидан бехабар ғўр ёшлар ИШИДни қўллаётгани ёки пул топиш мақсадида унинг сафида жанг қилишга отланаётгани жуда ачинарли холатдир. Тўғри хозир юртимиз тинч кўнглимиз хотиржам улар эса биз яшаб турган жойдан анча олисда бироқ хотиржамлигимиз ғафлатга айланмасин. Хар вақт хар дақиқа огох ва хушёр бўлиб яшайлик. Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизни уларнинг қонли чангалидан асрайлик. Уларни фидойи элига юртига ваъдасига содиқ хамда ватанпарварлик рухида тарбиялайлик. Шунда юртимиз янада обод истиқлолимиз эса боқий бўлади.
Хўжаобод туман “Еттичинор”
масжид имом хатиби: М Қосимов.