Аёл мукаррам зот
Аёл деганда аввало кўз олдимизга мунис оналаримиз, аҳлу аёлимиз, опа-сингилу шириндан шакар қизларимиз келади. Аёл зоти хар доим хам бугунги кунимиздек шундай ардоқланганми ёки аксими. Милодий 500- йилларда араб ярим оролида жохилият пайтида қизларни, оталари тириклайин кўмишдек оғир гунохни ўзларига одат қилишганди. Улар қизларни ор номус келтиради деган гумон билан шу қабохатни қилар эдилар, жохилият даврининг ижтимоий хаётдаги бузгунчиликларини, нопокликларини эслашга одам хатто уялади, дунё бўйича хеч ерда аёлни одам ўрнида кўрмасдилар. Қадимги оврупада аёлни “шайтоннинг малайи “деб хисоблашарди, хатто махсус катта мажлис ўтказилиб “аёл одамми ёки одаммасми?” деган саволга жавоб излашган. Охири, аёл эркакка хизмат қилиш учун яратилган махлуқ деган хулосага келишган. Аёлни кўриш шайтонни кўришдек гунох хисобланиб, унга яқин хам йўламай қўйишган. Натижада оврупада одам кўпаймай қолган. Хиндистонда бундан хам хунук холат хукум сурган. Фақат бир мисолни эслаб ўтиш кифоя, улар эри ўлган хотинни тириклайин эрига қўшиб куйдиришган. Араблар эса қиз фарзанд дунёга келса олиб бориб тириклайин кўмишган. Аёл кишини ўлган эридан қолган мерос, мол мулкни тақсимлаб олишган ва хоказо. Аллох таолони охирги ва мукаммал Ислом дийни, қиёматгача боқий қолгувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсонларга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дийни Ислом инсон хаётидаги бошқа нуқсонлар қатори бу нуқсонни хам илохий таълимотлар асосида тузатди. Аёл зотига ўз мақомини берди. Жумладан қиз туққан, уни боққан, уни қарамоғига олган, тарбия қилиб вояга еткизганларга дўзахдан қутилиш, жаннатдан жой олиш мукофотини эълон қилди. Умуман аёл зотига унга мос ва хос бўлган барча хаққларни берди. Уни улуғлади ва шарафлади.
Келаси ривоятларда ўша ҳаққ ва шарафлардан баъзилари хақида сўз боради.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир кишининг” иккита қизи бўлса, у иккисининг суҳбатини яхши қилса ёки иккисига яхши соҳиб бўлса, икковлари уни албатта жаннатга киритади”, -дедилар.”
Шу ўринда аёл зотига таълуқли бир ривоятни келтирамиз.
Қадимда бир юртда золим подшох бўлган экан, бир куни вазирини чақириб мен харбий юриш қилиб давлатларни ўзимга бўйин сундирмоқчиман деб айтибди ва вазирига иккита чопарни иккита узоқ юртларга жосуслик қилиш учун жўнатиш вазифасини берибди. Иккита чопар бири машриқ томонга иккинчиси мағриб томонга қараб кетибди. Орадан бир қанча муддат ўтгандан сўнг чопарлар қайтиб келишибди. Золим подшох улардан қайси юртга борганлигини ва у юртда аёлларга қандай муносабат бўлаётганлиги хақида сўрабди.
Чопарлардан биринчиси - подшохим мен борган юртда аёллар жуда хор экан, эркаклар ўз ишлари билан овора аёллар ўз билганча яшар экан. Эркаклари аёлларини хеч қизғанмас ва хар ким аёллар билан хохлаган ишини қилиб кетаверар экан. Фохиша хоналар мавжуд экан,хохлаган аёлим билан хохлаганча зино ва айш ишрат қилдим дебти.
Иккинчи чопар, шохим мен борган юртда аёллар иззат ва икромда, эркаклари аёлларини жуда рашқ қилар, уларга хеч қандай оғир иш қилдирмас экан. Эркаклари ва Аёллари хеч бир бегонага шахват назари билан хам боқмас экан дебти.
Подшох иккаласини хам сўзини эшитгандан сўнг биринчи чопар келтирган хабарга кўра ўша юртга юриш қилишлик ниятини айтибди. Шунда вазири подшохим нима учун айнан шу юртга юриш қилмоқчисиз деган саволни берибди.
Подшох вазирига қараб аёллар хор қилинган, аёллари эркаклари томонидан қизғанилмаган, зино ва фахш ишлари кенг тарқалган ва эркаклари аёлларини химоя қила олмаган юрт эркаклари ўз юртини хам химоя қила олмайди деб айтибди.
Қиссадан хисса шуки қайси юртда аёллар хор қилинса,аёлларга паст назар билан қаралса ва эркаклар аёлларини рашқ қилмай қўйса мана шундай золим подшохларни зулмида қолади.
Алхамдулилах бизни юртларда аёллар иззат ва икромда,хукуматимиз томонидан аёллар учун яратилаётган шароитларни хар қанча гапирсак оз.
Айниқса хукуматимиз томонидан аёлларага кўрсатилаётган муруват, маънавий ва моддий кўмакларни санаб адоғига ета олмаймиз.Шу ўринда хам айтиб ўтишимиз керакки эркакларимиз хам бегона аёлларга хадиси шарифда айтилганидек шахват назари билан эмас балки шавқат назари билан боқсак ИНШААЛЛОХ мақсадга мувофиқ бўлади.
Мирпўстин ота жомеъ масжиди имом хатиби: Сайфиддин хожи Юлдашев.