Икки дунё саодати

Мукаддас динимиз Ислом инсонларни илмсизликка чорламайди. Аксинча инсонни хамиша илм олишга ва тарқатишга тарғиб этади.  Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган Куръони каримнинг биринчи ояти каримасида  ҳам «Ўкинг» деб амр қилинган эди.  Ҳадиси шарифда эса «Олим бўл, олим бўла олмасанг, илм олувчи бўл ёки илм аҳлига мухаббатли бўл ёҳуд уларга қулоқ солувчи бўл, бешинчиси бўлма халокатга учрайсан» дейилган.

Дарҳақикат  инсонларни дунё хаётию  охират диёрида қадри баланд мартабаси улуғ, азизу мукаррам хурматга сазовор қилгувчи нарса албатта илм эканлига хеч қандай шак шубха йук. Дарҳақикат инсон дунёда хам охиратда хам илм сабабли азиз бўлади. Илм нур илмсизлик эса зулматдир. Бир куни ҳазрати Али р.а. дан ўн киши у зотнинг илмларини синаш мақсадида навбатма навбат  илм афзалми ёки молу дунё деб сурашдилар. Хазрати Али р.а. барчасига навбатба навбат  хозиржавоблик  билан

Илм Пайғамбарлардан мерос, бойлик Қорундан мерос, 
Илм сени қўриқлайди, бойликни эса сен қўриқлайсан,
Илмли бўлсанг дўстинг кўп бўлади, бой бўлсанг душманинг кўп бўлади,
Илмни сарфлаганинг сари кўпаяди, бойликни сарфласанг озаяди,
Илмли одамни ортидан улуғлик ва хурмат билан ёд этади, бойни эса зиқналик ва хасислик билан,
Илмли одамни хисоб китоби осон кечади, бойнинг хисоб китоби эса қийин,
Илм қалбни равшан қилади, бойлик калбни корайтириб хира қилади.
Бойликни ўғридан эхтиёт қилишинг қўриқлашинг  керак, илмни эса қўриқлашингга хожат йўқ,
Илм кўпайса тавозе ортади, Бойлик ўупайса кибр ортади,
Илмни канча кўп изласанг кадринг шунча кўп ортади,

бойликни куп излаганинг сари кадринг тушади  деб жавоб бердилар.  Улар Али р.а. нинг илмига тасанно айтиб «бизлар сизнинг илмингизни синашмаксадида ушбу саволни бергандик бирортамизга хам бир хил жавоб айтмадингиз » дедилар. Али р.а. эса агар ушбу саволни юз киши келиб бирма-бир  сураганда хам бир хил жавоб айтмас эдим дедилар. Улар яна бир бор У зотнинг хозиржаваблигига ва илмига тасаннолар айтишди.


Хўжаобод туман бош имом хатиби М Косимов