Турмушимиз обод бўлсин!

Ер юзидаги боғу роғлар, бўстону гулистонларни ва обод диёрларни банадалар учун улуғ неъмат эканлиги Қурони каримнинг кўп оятларида баён этилган. Жумладан “Анъом ” сурасида шундай дейилади: “У осмондан  сув (ёмғир) туширган зотдир. У билан хар нарсани (ердан) ундириб чиқардик.  Ундан яшил гиёҳ (полиз экинларини) чиқардик. Ундан (бошоқ) каби зич таркибли донларни чиқарамиз. Хурмодан эса, унинг шоҳидаги (мева) бошлари (ерга) яқини (ва яқин бўлмаганлари) бор.

Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик). Уларнини мевалагандаги (ғўр) мевасига ва пишганига (ибраткўзи билан) боқинг! Шу (билган) ларингизда, албатта, имон келтирувчи қавмлар учун аломалар бордир”.
Демакки юртнинг ободлиги тўкин ва фаровонлигида инсоннинг шу азиз заминга меҳр қўйиб, уни янада кўркамлашиб, тараққий топтиришдаги ўрни беқиёс.
Обод деган сўзнинг маъносини халқимиз жуда кенг ва чуқур тушунади Зеро, унда нафақат кўркам ва чиройли, шу билан бирга тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, файз-барака хукмрон бўлган жойларни, доимо пок ният ва соғлом интилиш билан яшаш мужассамдир. Одам, ўз уйи, ўз юртини ҳар томонлама гўзал вав обод қилиб, шундан ўзи мамнун ҳамда рози бўлиб яшаса, аминмизки, ҳаёти мазмунли, янада файзли бўлади. Зеро, ҳалқнинг турмуши фаровон бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан тараққий этар экан, бундай мамлакатда ўсиб-улғайиб келаётган ёшлар, албатта илмли, касб-хунарли ва одоб-аҳлоқли бўлиб вояга етадилар ҳамда ўзлари туғилиб ўсган юртга, ватанига содиқ фарзанд бўлиб, уни обод қилишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.
Шахарларни ҳашаматли бинолар, турли гўзал иншоотлар, боғу-бўстонлар, кўрганда инсонга ҳузур ва яхши кайфият бахш этадиган кўркам манзаралар билан обод қилиш муқаддас динимиз таълимотида ҳам мақбул саналган ишлардан эканлиги хадиси шарифларда ҳам таъкидланган.
“Кексаларни хурмат қилиш” йилида хам ҳайрли ишларимизни давом эттириб, юртимизнинг тинчлик осойишталиги, фуқоролар ва миллатлар аро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш, ўзимиз яшаётган  маҳалаларимизни ободлиги йўлида қайғуриш, оиламиз ва аҳли аёлимизга муносиб тарзда эътибор қаратиш борасида елкама-елка туриб ҳаракат қилсак, тинч ва фаровон ҳаётимизни барқарорлигини таъминлашда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшган, ҳамда турмушимизни янада обод бўлишига замин яратган бўламиз.
Кундан-кунга ривож топиб бораётган муқаддас диёримизни Хақ таолонинг ўзи паноҳида асрасин!


Андижон шахар бош имом-хатиби:   В.Сидиқбоев.