Қарияларни қадрлаш – савобли иш

Қомусимизнинг 22 йиллиги муносабати билан муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов иштирокида катта тадбир  бўлиб ўтди. Бунда юртбошимиз сўзга чиқиб 2015 йилни “Қарияларни эъзозлаш йили”  деб эълон қилди. Бу давлатимини ёши улуғ ота-оналаримиз учун бўлган катта эътибори. Муборак динимизда ҳам катталарни хурматлаш,  уларни эъзозлашга буюрилган. 

Қарияларни қадрлаган юрт кам бўлмас. Ривоят қилинадики, бир куни хазрат Али розиталлоху анҳу  номоз бомдодга шошиб масжидга кета туриб эдилар, йўлда бир мўйсафид одамни орқаларидан етиб бордиларки, қарилик сабабидан кам қувват бўлиб, ниҳоят даражада охиса юриб борар эди. Хазрат Али унинг мўйсафидлигини хурмат қилиб охиста юрдиларки, то масжидга боргунча офтоб чиқар вақтга етди. У мўйсафид масжидга кирмай ўтиб кетди, маълум бўлдики, у киши насоро экан.  Сўнг Хазрати Али масжидга кирдилар, кўрдиларки пайғамбар алайхиссалом рукуда турибдилар. Бир рукуда 2 бор руку миқдори узоқ туриб қолдилар. Хазрат Али келиб иқтидо қилдилар. Ундан сўнг пайғамбар алайхиссалом рукудан  туриб намозни тамом қилдилар. Сабохалар сўрадиларки, ё Росуллулоҳ, нима сабабдан рукуда узоқ туриб қолдингиз. Росулуллоҳ айтдиларки, мен рукуда Субхона раббайна азийм деганимдан сўнг бошимни кўтаришни  қасд қилиб эдим, Жаброил алайхиссалом келиб қанотлари билан елкамдан босиб турдилар, бинобарин рукуда узоқ туриб қолдим. Қачонки ул зот қанотларни кўтардилар, мен ҳам бошимни кўтардим, дедилар. Сахобалар сўрадилар, нима сабабадан сизни босиб турдилар. Пайғамбар  алайхиссалом айтдиларки, сабабини сўрамадим. Шундан сўнг Жаброил алайхиссалом нозил бўлдилар. Айтдиларки ё Муҳаммад  асхобларингизга хабар беринг, хазрат Али  номозга шитоб билан келаётган эди, йўлда бир мўйсафид  насорони орқасидан етиб ундан ўтмади. Унинг мўйсафидлигини хурмат қилиб йўлда кечикди.
Аллоҳ таало Али  розийаллоху анху жамоатдин қолмасин деб Микайил алайхиссаломга амр қилдики, Али номозни ўқигунча бориб офтобни қанотинг  бирла тўхтатиб тургил, токи офтоб чиқиб намозни вақти қазо бўлмасин, деди ва менга амр қилдики, ё Жаброил бориб Муҳаммад алайхиссаломни рукуда тўхтатгил, токи хазрат Али жамоатдин қолмасин деди.  Шу сабабадан келиб сизни рукуда босиб турдим, дедилар.
Биродарлар, билингларки, хазрат Али бир мўйсафид насорони қарилигини ҳурмат қилгани  сабабидан Аллоҳ таало ул кишига мундағ даража ато қилди. Вахоланки, у мўйсафид насоро эди. Энди агар мўмин мусулмон мўйсафидни хурмати бажо келтирилса, худо таало бенихоят даража ато қилса керак, иншааллоҳ.


Андижон вилояти Булоқбоши тумани
Ширмонбулоқ жомеъ масжиди имоми
Мирзакаримов  Давронбек