Ижтимоий тармоқдаги қармоқлар
Хозирги кунимиз яъни 21 – Аср Ахборот техналогиялари асридур. Бу шиддат билан ўсиб ривожланиб бораётган ахборот алмашинуви замонида у билан тенг баробар ахборот уриши ҳам шиддат билан авж олмоқда. Бу ахборот уриши турли мақсадларга эришиш учун рақибга ғоявий таъсир кўрсатишнинг муайян бир усулидур.
Шунинг учун ахборот уриши рақибга таъсир кўрсатиш орқали жамоатчилик онгини зарарли йўллар асосида шакллантиришга уринишдур.
Бу эса айрим манфаатдор кучларнинг ахборот хурижи орқали кутилган натижаларни бериши учун ёлғон хабарларни тарқатиш билан босимни кучайтириб, интернетни ёлғон маълумотларга хато иддаоларга тўлдириш каби усуллардан фойдаланишмоқда.
Афсуски кўп ёшлар ислом ниқоби остида олиб бораётган бузғунчи харакатларнинг қурбони бўлиб, дин душманларининг қуролига айланиб қолмоқда. Улар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга алданиб, ўз дини ва диндошлари халқи хамда ўзи туғилиб ўсган ватанига қарши исён қилишгача бориб етмоқда.
Аслида адашган кимсаларнинг дин ва шариат борасида умуман илмлари йўқ фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайди. Бошқа тамондан қараганда улар ўз жохилликлари билан бошқаларни ҳам улкан жар ёқасига тортаётганлари ва кимнингдур кимнингдур ноғорасига ўйнаётганларини билмайдилар. Бундай кимсалар аввал дину диёнат, ибодату жаннат хақида турли турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни тўғри йўлдан уриб охир оқибатда разолат қурбонига айлантирмоқда.
Афсуский ёшларнинг тўқсон фоизи диний масалаларда уламолар тамонидан ёзилган адабиётлар қолиб, интрнетдаги нотўғри сайтлар ва каналлар орқали манбалардан илм изламоқда.
Албатта бу тармоқнинг қулай ахборот манбаи макони экани хаммага маълум. Бироқ бу чексиз макондан қора мақсадлар йўлида фойдаланувчилар сони ҳам ортаётгани ташвишланарли хол.
Хозир бузғунчи оқимрнинг иддаоларини тарғиб қилишда интрнет сайтлари асосий восита ва қуролга айланди. Оқибатда ҳали қорани оқдан ажратишга улгира олмаган ёшларни интрнет орқали тарқатилаётган бузғунчи таълимот ғояларини тарғиботи асосида ботил фирқаларга қўшилиб қолаётгани ҳам ачинарли хол.
Бундай ёшлар турли сайтлардан билиб билмай маълумотларни кўчириб олиб ўз этиқодини ва онгини захарламоқда. Бу нодонлиги фош бўлганидан кейин ўзи шарманда, ота онаси ёмон отлиқ бўлиб қолмоқда.
Дин ниқоби остида иш кўраётган ғараз ниятли кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интрнетдан усталик билан фойдаланмоқда.
Ўзларини “яқин дўст” ёки “хидоятга чорлавчи” инсон сифатида танитиб уларни тўғри йўлдан чалғитишга уринмоқда. Атрофдаги дўст сифат кўринаётган хийлакор маккорларга нисбатан, соддалик инсоннинг заифлигидандур.
Холбуки инсон хар қандай вадага алданавермаслиги, хар бир йўл кўрсатувчиларга ишонавермаслик лозим. Чунки олдин унинг асосини, ўргатаётган илм ва кўрсатмасининг келиб чиқишини, хужжатини сўраш, ўрганиш, уни тафаккур қилиш, хар хил зарарли фасод иллатлардан ажрата билиш зарурдир албатта
Шу ўринда улуғларимизнинг айтган бир сўзлари бор. “Фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса Аллоҳ таоло вабо юборади”. (Махмуд Замахшарий).
Бу хикматли сўзнинг тагида бугунги кунда яшаётган хар бир кишини тафаккурга чорловчи мухим сўз ва кўрсатма бор.
Иллат излаганга иллатдур дунё,
Ғурбат излаганга ғурбат дур дунё,
Ким не изласа тапгай бе гумон.
Хикмат излаганга хикматдур дунё.
Фақат соғлом этиқод ила Аллоҳнинг розилиги йўлида жаннатни, қалбида ифтихор ила ватан тинчлигини, Оиласи ила фарзандларини камолини, Фидоийлик ила ота - онасининг дуосини, бир томчи кўз ёш ила дуода излаган инсонга хикмат бордур.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқ лозимки. Аллоҳнинг неъматларидан фойдали ишлар учун сарфламоқ даркор. Чунки хар бир неъмат устидан эрта қиёмат куни сўралишимиз бор. Шунинг учун бу интернет тармоғи алоқаларидан тўғри мақсадлар ила фойдаланса охират куни хисобимиз енгил мушкулимиз осон бўлади албатта.
Марҳамат туман бош имом-хатиби: М. Шарофуддинов