Гиёхвандлик

Асримиз уламоларидан хам жуда кўплари бу захри қотилнинг зарарли эканлигига оид китобларни ёзганлар. Ислом оламининг кўп диёрларида унинг зарарлари ва харомлиги ҳақида махсус фатволар ва мақолалар эълон қилиниб келмоқда. Ислом дини инсонга  зарар келтирувчи нарсаларни айниқса энг улуғ неъмат саналган ақлни кетказувчи ёки уни зайифлаштирувчи ҳар қандай нарсани харом деб хисоблайди.

Шунингдек, у инсон соғлиғининг кетишига ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлувчи воситалардан чекланишга буюради. Гиёхванд моддаларнинг  бўшаштирувчи, заифлаштирувчи эканлигига эса шубха бўлмаса керак. Гиёхвандликнинг саломатликка таъсири илмий текшириш натижаларига қараганда, қора дори оғиз ёки бурун орқали инсон танасининг ичкарисига киргач, у аввало ичкарига сўрилади ҳамда қориндаги қон айланиш йўли билан жигарга етиб боради. Жигар уни оксидлаб харорат сув ва карбанат ангидридга айлантиради ва умумий қон айланишининг жараёнга қўшилиб кетишига ёрдам беради. Натижада жигарнинг хужайралари ундан таъсирланиб, Церроз кассалигига йўлиқади. Гиёхвандликнинг жамиятга етказадиган зарарлари беҳад кўпдир. Унга мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сунг оиласи касби ёки ўқишига нисбаттан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Айниқса ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш – бу жуда хам ачинарли бир холдир. Бу оғунинг салбий оқибатлари фақат шахс ёки жамиятгагина эмас балки бориб – бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва тараққиётига путур етказиши сиёсий тузум ва қонунчиликнинг издан чиқаришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Иқтисодий зарарлари гиёхвандлик инсон жисмини қанчалик хароб қилса худди шунингдек шахснинг ва жамиятнинг мол – мулкига ва бойлигига хам мисилсиз зарар етказади. Шундай қилиб гиёхвандлик инсониятга катта зарар келтирувчи иллатдир.
        
“Шомат” махалла масжиди имом хатиби: Таваккалжон Мукаррамов