Унутилмас энг катта оғир мусибат
Тариҳ зарварақларига абадий мухирланиб қолувчи унитилмас энг катта оғир мусибат, Ўзбекистон аҳлини чуқур изтиробга солган жудолик ва айрилиқ, қалбларни кўздаги ёшлар билан эзувчи улкан мусибат бу Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Мустақил ватан ва истиқлолнинг асосчиси буюк давлат ва жамоат арбоби,
халқ севар меҳнаткаш комил инсон Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида бу фоний дунёдан, боқий дунёга сафар этиб, вафот этдилар. Мухтарам Юртбошимизнинг вафотлари муносабати билан 3 сентябръ куни пешин намозидан сўнг юртимиз бўйлаб барча масжидларимизда шу қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Андижон вилояти Марҳамат тумани фаолиятидаги 12 та масжидларимизда ҳам ғибона жаноза намози қўилди.
Унда барча масжидларнинг имом-хатиблари. Юртбошимизнинг оила аъзоларига ва халқимизга чуқур ҳамдартлик ила тазия изхор этиб, Президентимизнинг охиратлари обод бўлиши, жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини сўраб, дуолар қилдилар. Жамоатнинг ичида эли-юрт равнақи учун хизмат қилган соҳибқирон каби, забардас инсон хотираси учун ўзаро бир бирларига сабр-тоқат тилаб ҳамдардлик билдирдилар.
Шунингдек мухтарам юртбошимиз ҳақларига ҳатми қуръон ўқилиб, муборак савобларини у кишининг руҳониятларга бағишланди.
Биз имом-хатиблар ҳам хар намоз ва тасбеҳу зикирларимиздан хосил бўлган савоб ажрларини доимо бағшида этишни ўз олдимизга шарафли бурч деб, биламиз.
Яна бир бора Ўзбекистон халқини бу улкан йўқотиш оғир мусибат билан қалбимиздан ҳамдардлик ила тазия изҳор қилиб қоламиз.
Ватан элу-юрт, равнақи йўлида жон фидо қилган, фаровон хаётимиз учун қайғуриб, шу йўлда умрини бахшида этган, ушбу мусаффо осмонни насиб қилишида сабабчи бўлган юксак қадриятли инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовни
Аллоҳдан ўз рахматинг ва ризолигин ила сийлагайсан дея илтижолар ила дуо қилиб қоламиз. Вассолату вассаламу аъла Муҳаммад ва аъла алиҳи васоҳбиҳи ажмаин.
ЎМИ Андижон вилояти вакиллигининг Мархамат туман бош имом-хатиби: М. Шарофуддинов