Бугунги кундаги ноаньанавий одатлар

Бугунги кунимизда атрофимизга теран назар билан қарар эканмиз аслимизни, динимизни унутиб, ўзга миллат ва халқларнинг маданиятига эргашиб, уларга тақлид қилиш оқибатида, динимизга ёд бўлган, миллий урф одатларимизни инкор қиладиган, номаьқул ишлар кўзимиз ўнгида одатий, оддий хол бўлиб қолди.


Айни миллийлигимиз бўлган шарқона одобларимизга монанд аёлларимизнинг кийиниш маданияти. Урф одатларимизга мувофиқ яшаш бугун эскилик сарқити мода ва замондан орқада қолиш каби нотуғри фикирларга бориб қолмаоқдалар.
Шулар жумласидан номахрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Бир ишхонада ишлаётган хамкасиб аёллар билан эркакларнинг, рахбар билан котибларнинг, Ака – укалар бир бирларининг хотинлари, Эркаклар дўстларининг хотинлари билан қўл бериб кўришиш бизнинг бугунги кун хаётимиз ва жамиятимизда бир хўплам сув ичишдан ҳам енгилроқ бўлиб колди. Аслида бу ишнинг нақадар хатарли эканлигига ва охирги хисоби қанчалар машаққатли оғир эканлигини очиқ кўз билан назар солишганда эди, бундай қилишмаган бўлар эди.
Бу хакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сахих хадислари ворид булган:
"Сизлардан бирортангизнинг бошига бигиз билан урилиш, ўзига ҳалол бўлмаган аёлга қўл теккизишдан кўра яхшироқдир".  (Табароний ривояти).
Шубхасиз бу кўл зиносидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Икки кўз зино қилади, икки кўл зино қилади, икки оёқ зино қилади ва фарж (жинсий аьзо) зино қилади". - деб умматларини огохлантирдилар.
(Имом Ахмад ривояти).

Бу бугунги кундаги ва жамиятда одат тусига кириб улгурган аммо, Аллохнинг қонуни ислом шариати ва хукми ўрнига баьзи ижтимоий урфлар ва одамларнинг ботил ҳамда охири гунох ва маъсиятга сабаб бўладиган одат ва аньаналари устун бўлиши окибатларидандир. Хатто одамларга шариат хукмларидан гапириб, далиллар келтириб, уларга хужжат барпо қилсангиз, (Сен динда чуқур кеяпсан бу чуқур кетиш яхши эмас) – деб сизни ғулув кетиш, ўта мураккаблаштириш, қариндош, дўсту ёр ва хамкасиблар-дан алоқани узиш ва яхши мақсадларга, шубха билан карашда айблайдилар.
Биз аёллар билан ёмон ниятда кўришмай-миз, кўнглимиз тоза, бизни қалбимиз тўғри бўлса бўлди, - деган сўзларни эшитиб қалбингиз ранжийди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларидан ҳам тозароқ қалб бор-ми? Энг покиза қалб сохиби бўлсалар ҳам ул зот:
"Мен аёллар билан қўл беришиб куришмайман". – деганлар. (Имом Ахмад ривояти).
Яна бир хадисда "Мен аёлларнинг қўлини ушламайман". - деганлар. (Табароний ривояти).

Оиша разияллоху анхо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида бундай деганлар:
"Огох бўлинглар! Аллохга қасамки, Расулуллохнинг қўллари, бирон бир (бегона) аёлнинг қўлига харгиз тегмаган, аёллар билан байьат қилсалар сўз билан байьат қилар эдилар".
(Имом Муслим ривояти).
Ака-укалари бир бирларининг хотинлари билан ёки бошқа номахрам эркаклар билан ўз аёлини қўл бериб кўришишга мажбурлаётган эрлар Аллохдан қўрқсинлар!!!
Чин ихлосдан қалбини тўғри бўлишини даво қилаётган кишилар Шуни билиш керакки, очиқ қўл билан эмас бирон тўсиқ ёки қўлқоп билан кўришиш ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди, яьни у ҳам шаран тақиқлангандур.
Шунинг учун барчаларимизни энг тўғри тозза қалбларидан ҳам тозароқ қалб сохиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одобларидан наъмуна олиб яшашимизга Аллохнинг ўзи хидоят ато этсин.

Андижон вилояти вакиллиги Махамат тумани фаолиятидаги
“Олойчи” жомеъ масжиди имом-хатиби:  А. Ашуров