Бухорода икки минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилмоқда

Бухоро шаҳар «Шарқ икки» мавзесида жойлашган «Сайфиддин Бохарзий» жомеъ масжидининг қурилиш ишлари давом этмоқда.


Мазкур масжид қурилишига ҳисса қўшиш мақсадида, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Бухоро вилояти филиали томонидан ўттиз миллион сўм миқдоридаги маблағ хайрия сифатида тақдим этилди.  


Масжид шарқона, миллий услубда лойиҳаланган бўлиб, 2000 намозхонга мўлжалланган. 


Лойиҳага кўра, кутубхона, омборхона, 100 кишилик таҳоратхона, маъмурий бинолар, баланд гумбазлар, кириш пештоқли дарвозалар қурилиши мўлжалланмоқда.


Ушбу манзилда Шайхул олам − «Оламнинг шайхи» номи билан донг таратган кубравия тариқати намояндаси, улуғ авлиё, етук воиз Сайфиддин Бохарзийнинг (1190-1261) қадамжоси қўним топган.

Манба: “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди