Тошкентда 13 минг ўринли янги жоме масжиди очилди

Тошкентда 13 минг ўринли янги жоме масжиди очилди

Олмазор туманида 2019 йилда қурилиши бошлаган “Исломобод” жоме масжиди очилиши 22 март куни бўлиб ўтди. Масжид хонақоҳида 8 минг, ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга 13 минг намозхонга мўлжалланган.

22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Исломобод” жоме масжиди янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров иштирок этиб, йиғилганларни Рамазони шариф билан қутлаб, бундай улкан ва кўркам, барча қулайликларга эга масжид билан табриклади.

Маълумот берилишича, уч қаватли “Исломобод” жоме масжиди Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган. 3 қаватли масжид ҳомийлар ва саховатпеша кишилар ёрдами билан қад кўтарган. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрида бошланган бўлиб, масжид хонақоҳида 8 минг киши, ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга 13 минг намозхонга хизмат кўрсата олади. Таҳоратхонаси 150 кишига мўлжалланган. Бундан ташқари, бино ичида маъмурият, кутубхона ва шу каби зарур хоналар ҳам бор.

eGOvvWC4gAYS5FSksEPJW-nowqjoZ2s8.jpg (1280×960)

WrGXjRJm31kIFmY1iz3Z5LlX1pbJmG84.jpg (1280×960)

NyFRacVa_Lw1TpT8YYh4nCszCULVLe04.jpg (960×1280)

 Manba: kun.uz