Хушхабар: «Мискин бобо» масжиди фойдаланишга топширилди

Хушхабар: «Мискин бобо» масжиди фойдаланишга топширилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Оқ қамиш» овул фуқаролари йиғинидаги «Мискин бобо» масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсутдин Бауатдинов, Тўрткўл тумани ҳокими Рустам Шамуратов, имом-хатиблар, нуроний отахонлар, «Оқ қамиш» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда қозиёт қозиси Шамсутдин домла Бауатдинов юртимизда диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди, ушбу масжид қурилишига кўмак берган барча инсонларга катта ташаккур билдирди.

«Мискин бобо» жоме масжидининг эски иморати 1930 йиллари лойдан қурилган, бугунга келиб яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шундан сўнг маҳаллий ҳокимият ва тегишли ташкилотлар рухсати билан «Мискин бобо» масжидининг юридик манзили ўзгартирилмасдан, янги биноси қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуд аҳолиси, маҳаллий тадбиркорлар ва туман ҳокимиятининг кўмаги билан мазкур масжиднинг янги иморати 4 йил давомида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси