HADYALAR TO'PLAMI

Хушхабар: Сурхондарёда «Абдураҳмон ҳожи ота» номли янги жоме масжид очилди

Хушхабар: Сурхондарёда «Абдураҳмон ҳожи ота» номли янги жоме масжид очилди

2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.

Кеча Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани «Нурафшон» маҳалласида жойлашган «Абдураҳмон ҳожи ота» жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

2020 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида янги қурилган «Абдураҳмон ҳожи ота» жоме масжиди билан яқиндан танишган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жоме масжиднинг қурилиши маҳаллий аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2017 йилда бошланиб, 2020 йил март ойида якунланган. Масжиднинг умуимий ер майдони 10 сотих бўлиб, бино миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида кенг ва ёруғ қилиб қурилган. Жоме масжид 1000 нафар намозхонга мўлжалланган бўлиб, саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати