Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпаяди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовнинг Azon.uz’га маълум қилишича, куни кеча тарқалган хурсанчилик хабарларга бугун яна бир хайрли хушхабарни маълум қилмоқчимиз, яъни бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди, Яратганга шукур!

Янги очиладиган масжид номи "Ҳилол" деб номланган бўлиб, сўлим Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб боради. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.

Мазкур масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага , Республикамиздаги масжидлар сони эса 2071 тага етади.

Ушбу масжиднинг фаолияти рўзи Қиёматгача бардавом бўлишини Яратгандан сўраб, масжид очилишига сабабчи бўлганлардан Аллоҳ рози бўлишини дуо қилиб қоламиз!

Манба: azon.uz