«Олтинхон-тўра» жоме масжиди қайта фойдаланишга топширилди

«Олтинхон-тўра» жоме масжиди қайта фойдаланишга топширилди

Бугун 3-ноябр куни, Чилонзор тумани, Мевазор маҳалласида жойлашган «Олтинхон-тўра»  жоме масжидининг хонақо қисми тамирланиб намозхонлар учун қайта фойдаланишга топширилди. Ушбу муносабат билан Тошкент шахар Чилонзор тумани бош имом хатиби Абдукаримов Ҳусниддин  ва бошқа имом хатиблар ташриф буюришди. Пешин намозидан сўнг Чилонзор бош имом хатиби масжидлар ободлиги хақида маъруза қилдилар.  Шундан сўнг нуроний отахонлар масжид қурилишида иштирок этган барча ҳашарчиларга ва шу каби хайрли ишларда доимо бош-қош бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Масжид хақида маълумот