Сайид ота жоме масжиди

Сайид ота  жоме масжиди

Маълумот: А.Артиқов қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган. Занги отанинг тўрт халифаларидан бири. Маҳалла ва жомеъ масжид ҳам унинг номи билан юритилади. 1998-99 йилларда мақбара қайта таъмирланган.
Сайид ота Туркистон авлиёларининг улуғларидан бўлиб, исмлари Аҳмад. Бироқ у киши халқ орасида Сайид ота номи билан шуҳрат қозонган. Насаби Бухоройи шарифнинг саййидларидан. “Самаратул-машойих” китобида унинг шажараси қуйидагича келтирилади:
Сайид ота алайҳир роҳма Абу Бакр Ризо ибн Ҳусайн ибн Саид Қосим ибн Саид Мусо Тақий ибн Саид Абдуллоҳ ибн Жаъфар Жаҳҳод ибн Саид Абдулҳақ ибн Саид Муҳаммад ибн Саид Иброҳим Ризо ибн имом Мусо Козим ибн имом Жаъфар Содиқ ибн имом Муҳаммад Боқир ибн имом Зайнул Обидин ибн Амирил муъминин Ҳусайн ибн Алиййил Муртазо каррамаллоҳу важҳаҳу ризвануллоҳи алайҳим ажмаин.
Сайид отанинг туғилган йили аниқ эмас. Манбаларда 702/1323  йил вафот этганликлари ҳақида айтилади.
Сайид ота болалигиданоқ илм таҳсил эта бошлаган. Бухоро мадрасаларида замонасининг улуғ мударрисларидан илм ўқиган. Ақлий ва нақлий билимларда юксак даражага эришган. Мадрасада талаба экан илм, амал ва ихлосда собит бўлмоқ ва комил имонга мушарраф бўлиш иштиёқида уч нафар биродари билан бир пири комилни топиб этагини тутишга қарор қиладилар.
Хуллас Сайид Аҳмад дўстлари билан бирга тариқат устозини излаб йўлга тушадилар. Тошкент яқинида яшайдиган Зангиотанинг уларга устозлик қила олиши мумкинлиги ҳақида эшитиб, унинг ҳузурига шошиладилар. Занги ота чорваларини боқиб, чўпонлик билан кун ўтказиб юрарди. Талабалар ранги қоп-қора бўлган бу улуғ зотни айни пайтда бир бутазордан ўтин териб, йиғиб юрган бир ҳолатда топиб учрашдилар.
Салом-аликдан кейин улар Бухородаги мадрасаларнинг бирида зоҳирий илмлардан таҳсил олаётганликлари, аммо ботиний билимга эга бўлиш учун бир муборак зотни излаётганликларини айтадилар. Шунда Занги ота: “Тўхтанглар, сизларни шогирд этадиган бир зотни қаердан топиш мумкинлигини айтаман”, дейди. Бу кўнгли тоза навқирондан хурсанд бўлишади. Шундан сўнг Занги ота “Бу ишда насибангиз биздан бошқасида эмаса экан”, дейди. Бу тўрт йигит Зангиотанинг кейинчалик машҳур тўрт халифаси бўлиб етишадиган Узун Ҳасан ота, Сайид Аҳмад ота, Садриддин Муҳаммад ота, Бадриддин Муҳаммад оталар эди.
Масжид имом-хатиби:
Айходжаев Джамшид
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: