Исломобод жоме масжиди

Исломобод жоме масжиди

Маълумот:

Масжид мусулмон дунёси, жумладан бизнинг юртимизда ҳам азалдан ижтимоий, иқтисодий ва маънавий-маърифий хаётнинг ажралмас қисми сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Шу сабабдан ҳам мустабид даҳрийлар замонида унга нисбатан салбий муносабатда булишди ва турли йўллар билан халқимиз хаётидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилишди.

Тўғри, шўро ҳукумронлигининг айрим даврларида, масалан, ўтган 20-30 йиллардаги оммавий қатағонлардан сўнг, аниқроғи, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда, номига бўлсада, халқ рухини кўтариш мақсадида динга йўл берилгандек бўлди. Ўша пайтда фаолияти тўхтатилган юзлаб масжидларнинг айримлари қайтадан очилди ва янгиларини қуришга рухсат берилди.
Бекобод шаҳрида ҳозириги “Исломобод” жоме масжиди ўрнида ўша пайтда, аниқроғи 1945 йилда халқ ҳашари йўли билан мўъжазгина масжид тикланган эди. Ўша даврда 50 минг аҳоли яшайдиган шаҳардаги мазкур масжидда атиги 30-40 нафар одам беш маҳал намозга чиқар, жума намозларига эса қўшни туманлардан келганлар хисобига 150-200 кишилик жамоа йиғиларди.
1965 йилга келиб мазкур масжид қайтадан ҳашар йўли билан қурилди. Мустақиллик шарофати билан диний ва миллий қадриятларимиз тиклана бошлаши билан намозхонлар сафи кескин кўпайди. Жума, айниқса, ҳайит намозларида минглаб аҳоли йиғиладиган бўлди. Мустақиллик шарофати билан  шаҳарнинг турли даҳаларида янги-янги масжидлар қад ростлай бошлади.
Шу аснода “Исломобод” жоме масжиди ҳам 1999-2003 йиллар орасида масжид бутунлай янгидан қайтадан ҳашар йўли билан барпо этилди. “Исломобод” жоме масжиди Тошкент вилоятиниг Тожикистон ҳудуди билан чегарадош, Бекобод шаҳар, Булоқ Ариқ маҳалласи, Истиқлол 27-уйда жойлашган. “Исломобод” жоме масжиди кўп асрлик ўзбек меъморчилиги ва замонавий архетектура ютуқлари моҳирона тарзда уйғунлаштириб юборилган.
Масжид ҳудуди 0,2782 кв.м га тенг. Масжид иккита хонақоҳдан иборат. Катта хонақоҳ ва киччик хонақоҳ. Катта хонақоҳх ичи тўққиз устун асосига ўрнатилган. Масжиднинг ташқи олд тарафида битта гумбаз ва иккита кичик минора мавжуд. Масжиднинг 300 кишилик кичик хонақоҳи биносида беш маҳал одатий намозлар ўқилса, 1000 нафар намозхонларга мулжалланган катта хонақоҳ биносида жума намози адо этилади. Ҳайит намози кунлари эса ҳар икки хонақоҳда 2000 нафар кишидан ортиқ жамоа тўпланади. Масжиднинг ички ва ташқи кўринишида фарғоналик усталарнинг юксак диди ва маҳорати акс этиб туради.
Масжидда беш вақт намозда 70-75 нафар киши, жума куни 850-900 нафар киши қатнашади. Ҳайит намозида қарийб 2000-2500 киши ибодат қилиши мумкин. Масжид атрофида қабристон йўқ. Масжид 1965 йилда қайта таъмирланган. 1999 йилда кенгайтирилиб, қайта таъмирланган.
Масжид вилоят ва туманда ўз ўрнига эга. Масжид шаҳар марказида жойлашган бўлиб, кенг, кўркам ҳамда замонавий бино ва таҳоратхонага эга. Масжид ҳовли ўртасида нафис ишланган, намозхонларга завқ берадиган фаввора мавжуд. Унинг атрофи ям-яшил кукаламзорлаштирилган. Масжиднинг катта хонақоҳининг поли замонавий “иссиклик поли” билан жихозланган. Бино ҳаво ҳарорати замонавий иситгич ва совутгич кондиционерлар воситасида мўтадиллаштирилиб турилади. Электр, газ, ичимлик суви ва канализация билан таминланган.

Манба: fitrat.uz

Масжид имом-хатиби: Назарқулов Шариф
Масжид манзили:
Тошкент вилоятиниг, Бекобод шаҳар, Булоқ Ариқ маҳалласи, Истиқлол 27-уйда
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: