Ҳасанбой жоме масжиди

Ҳасанбой  жоме масжиди

 

 

Маълумот: Хабар беришларича, масжид биноси асосан ҳашар йўли билан ва ҳомийлар кўмагида тикланди. Ҳудудга ажратилган умумий ер майдони 2 минг 910 квадрат метрни ташкил қилади. Хонақоҳ бир вақтда 2 минг нафар намозхонни ўз бағрига олади. Гумбаз баландлиги эса 17 метр.
Намозхонларга қулай ва осон бўлиши учун масжидда айвон, намоз ўқиш учун қўшимча ва маъмурий бинолар, шинам ва шарқона услубда барпо этилган шийпонлар мавжуд. Масжидда кутубхона ҳам фаолият олиб бормоқда. Замонавий услубда қурилган таҳоратхона ҳам намозхонлар хизматида.
Тарихий маълумотларга кўра, ушбу масжид Амир Темур даврида қурилган. 1390 йили Амир Темур Тошкент қалъаси ва унинг атрофини обод этиш баробарида ушбу масжидни тиклашга ҳам амр этган. Ўша вақтларда бу жоме «Оқ масжид» деб аталган. Кейинчалик бу ерлар «Ҳасанбой» дейилиб, масжид ҳам мазкур ҳудуд номини олган.
1917 йили масжид ёпилиб, 1929 йилда хонақоҳ колхоз ихтиёрига берилади. Мустақилликдан сўнг жомеъ масжиди яна ўз фаолиятини бошлайди.
Масжид имом-хатиби:
Абдуллаев Абдурасул
Масжид манзили: Ориф Соипов кўчаси 10 уй.  Тел. :+998 71 224 70 89
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: