Абу Ҳурайра жоме масжиди

Абу Ҳурайра жоме масжиди


Маълумот: Масжид 1991-йилда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжиднинг номи Абу Ҳурайра деб номланади. У зот машҳур саҳобалардан бўлиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалардан бири.  У кишининг аввалги исмлари Абдушамс Ибн Сахр бўлган. У зотга Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абдуррохман деб исм қўйганлар. У кишини Абу Хурайра деган куниялари бўлган. Одамлар нимага отинг Абу Хурайра деб сўраганларида, у зот айтдиларки,-“Мен аҳлимнинг қўйини боқар эдим, мени кичкина мушукчам бор эди ва уни дарахтнинг устига қўяр эдим. Тонг отганида кўтариб олиб бирга олиб юрар эдим. Шунинг учун мени Абу Хурайра дейишади. Шунинг учун у зотни мушукларни отаси деган кунияни олганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан 4 йил бирга бўлганларига қарамай саҳобалар орасида 5374 та хадис ривоят қилганлар. Сахобаи икромлар Абу Хурайра (р.а.) ни ҳадис шарифларини  ривоят қилишдаги фазлларини бир овоздан тан олганлар.
Абу Ҳурайра (розияллоху анҳу) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қаттиқ муҳаббат қўйганларидек, илмга ҳам қаттиқ муҳаббат қўйиб, илм олишликни ўзларига одат қилиб олдилар.
Зайд ибн Собит  (родияллоху анҳу) сўзлаб берадилар:
—“Мен ва менинг дўстим ва Абу Ҳурайра, Аллоҳ таолони зикр қилиб дуо қилаётган эдик. Кўп ўтмай  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидга келиб қолдилар ва биз тарафга келиб, ёнимизга ўтирдилар. Биз жим бўлиб қолдик, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга нима ҳожатларингиз бўлса дуо қилавериглар” – дедилар. Мен ва менинг дўстим Абу Ҳурайрадан олдин Аллоҳга дуо қилдик, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилганимизда «Амин!» деб қўшилиб турдилар. Биздан кейин Абу Ҳурайра Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан икки соҳибим сўраганларини  сўрамайман. Мен Сендан ёдимдан чиқмайдиган илмни сўрайман…”  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Амин!» дедилар. Унда биз ҳам Абу Ҳурайра Аллоҳдан сўраган, ёддан чиқмайдиган илмни сўраймиз дедик.  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедиларки: “Сиздан олдин бу Давслик йигит сўраб бўлди.”

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Нуманжанов Мухиддин Рахмонжонович
Масжид манзили: Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй.  Тел.:+998 71 228 54 29
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: