Нўғой қўрғон жоме масжиди

Нўғой қўрғон жоме масжиди


Маълумот: Масжид 1847-йилда барпо этилган ва у шаҳримиздаги қўҳна масжидлардан бири ҳисобланади. 1928-йилда масжид беркитиб қўйилган. Орадан бир қанча йиллар ўтгач, ҳозирги “Нўғайқўрғон” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи  Мулла Ғўбай имсли шахс  шу манзилдаги деҳқонлар, чоракор ва батраклар ишлаб топган пуллари эвазига ҳашар йўли билан масжидни қайтадан тиклайди. Шу билан 1945-йилдан бошлаб масжид яна фаолият олиб бора бошлаган.

Масжид номи у жойлашган маҳалла номига қўйилгандир. Нўғойқўрғон маҳалласининг тарихи эса XIX асрнинг 20-йилларида Тошкент беки Азизбек даргоҳида хизмат қилган Карамешов номли татар миллатига мансуб шахс билан боғлиқ. У Азизбекка Россиядан келган рус савдогарлари билан алоқалар олиб боришда тилмочлик  қилиб унинг яқин кишисига айланган. Шу пайтда     Чор ҳукуматининг Туркистонда узоқ муддатга қолган татар йигитлари ўзларига бошпана сўраб Қарамешевга илтимос қилишади. Бекка бу илтимос баён қилинганда, Қувайтепадаги соларнинг орқасини, яъни ўзининг овга чиқадиган жойларини обод қилинглар, деб ҳадя қилади. Бу жой сувли чангалзорлардан иборат бўлган. Вали исмли зиёли-маърифатли инсон бошчилигида татар қишлоқ барпо бўлади. “Нўғайқўрғон” татарлар қўрғони деган маънони англатгани учун бу ҳудуд шундай номланган.
2010-2011-йилларда масжидда  қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилган.  Масжид Юртимизнинг моддий маданий ёдгорликлари рўйхатидан жой олган.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Култаев Жарқинбек Бактбекович
Масжид манзили: Сирғали  тумани, Нўғойқўрғон маҳалласи, Султонхўжанов кўчаси 34-уй. Тел: +998 71 215 84 70
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:


Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»