Қўшқўрғон жоме масжиди

Қўшқўрғон жоме масжиди

 

Маълумот: 1914-йилда ҳозирги Қўшқўрғон маҳалласида яшаган ёлғиз аёл вафотидан сўнг ўз шахсий уйининг масжид бўлигшини васият қилиб қолдирган. Шу билан кичик бир уй масжид ҳисобланиб, одамлар тўпланиб ибодатларни адо этиб туришган. Вақт ўтиб Собиқ иттифоқ даврида мазкур намозхонадан маҳаллий мактаб, кутубхона ва бошқа мақсадларда фойдаланилган. 1989-йилга келиб, маҳалла аҳолиси бу жойдаги масжидни қайта тиклашга муваффақ бўлишган. Масжидга мустақиллик  йилларида жоме масжид мақоми берилиб, расмий фаолият юрита бошлаган. 

1994-йилда масжидда қайта таъмирлаш ишлари бошланиб, 1999-йилда ниҳоясига етказилган.
Масжид номи у жойлашган маҳалла номига қўйилгандир. Қўшқўрғон маҳалласининг номи эса 1850-60 йилларга бориб тақалади. Бу ҳудудда ундан аввал ҳам, яъни 300-400 йил илгари  тарқоқ ҳолдаги турар-жойлар мавжуд бўлиб, одамлар истиқомат қилишган. 1850-60 йилларга келиб Тошкент шаҳрининг “Арпа поя” даҳасидан иккита бой оила ҳозирги маҳалла оталар чойхонаси ўрнида иккита катта кўрғон қилиб ўзлари учун дала ҳовли қуриб, чорва молларини боқишган. Айнан мана шу иккита катта қўрғон барпо этилгани туфайли бу иккита ёнма-ён қурилган қўрғон номидан келиб чиқиб Қўшқўрғон деб атай бошланган.

Мустабид тузуми даврида бу ном ўзгартирилиб  "Ворошилов"  номи берилган. Давлатимиз мустақил бўлгандан кейин бу маҳалла ўзининг асл номи-Қўшқўрғон номига эга бўлди. Масжид хужжатларда1914 йилда бир (исми номаълум) аёл кишини мабғлағига қурилган

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Маҳкамов Ўктам Ўринович
Масжид манзили: Сирғали туман Қўшқўрғон маҳалла Убай Махмудов кўча 1уй. Мўлжал Қўйлиқ 7 дахаси.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус: 37. 39. 45. 55. 99. 104. 130 автобусларни Қўшқўрғон бекати.
Маршрут: