Қуддус шариф жоме масжиди

Қуддус шариф  жоме масжиди

Маълумот: Масжид  қурилиши 1992 йилда  халқ ҳашари йўли билан бошланган. 1994-йилдан масжид ўз фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига биноан масжидга “Қуддус Шариф” номи берилган. Маълумки, Қуддус шаҳридаги “Масжидул Ақсо”(тарж.“Энг узоқ масжид”) ислом оламидаги энг шарафли масжидлардан бири ҳисобланади. 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) меърожга айнан шу масжиддан  кўтарилганликлари ва бу масжид фазилатлари тўғрисида Қуръони  каримда алоҳида тўхталиб  ўтилиши бу фикрларнинг тасдиғидир. Жумладан, Исро сурасининг 1-оятида қуйидагича марҳамат қилинади:

“Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир.” Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: "Зиёратлар фақат уч масжидгадир улар: 1.Масжидул  Ҳарам,  2.Масжидул Ақсо (Қуддус-Шариф), 3.Мана шу менинг масжидимга"-деб Масжидун Набавийни айтиб ўтдилар.

Бошқа бир хадисларида шундай дейдилар: "Менинг бу масжидимда ўқилган бир ракаат намоз бошқа масжидларда ўқилган минг ракаат намоздан  афзалдир, аммо Масжидул Харом ва Масжидул Ақсо “Қуддус Шариф” бундан мустасно"-дедилар.

2010-йилда масжид тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, файзли ибодат уйларидан бирига айлантирилди.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Мўминов Нумон Журақулович
Масжид манзили: Сирғали тумани, Қипчоқ кўчаси 66-уй.  Тел.: +998 71 257 40 66
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

 

 

Рамазон-2013
«Рамазон туҳфалари»