Имом Хасан жоме масжиди

Имом Хасан жоме масжиди

 

Маълумот: Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани “Имом Ҳасан” жоме масжиди тарихи
Имом Ҳасан жоме масжиди 1989-1992 йиллар давомида маҳалла аҳолиси фаоллар бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган.  Масжид Шайхонтохур тумани  Ибн Сино2 мавзеси Шодлик маҳалласи 2а уйда жойлашган. Масжидга Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг номини берилиши ўзгача бир рамз касб этади.  Негаки мавзе янги барпо этилган, асосан ёш оилалар кўчиб чиққан, мустақиллигимизнинг илк йиллари. Юқоридаги сабабларга кўра табийки масжид қавмини ҳам асосан ёшлар ташкил қилган. Шуларни эътиборга олиб ва келажакда бу маҳалла-кўйлардан шонли юртимиз шавкатини янада юқори кўтарадиган, динимизга қувват бўладиган, она ватанимизга, азийм халқимизга доим хурмат, муҳаббат,  шараф келтирадиган ўктам ёшлар етишиб чиқишидан умидвор бўлган холда, масжидга ёш саҳоба, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли набиралари, Имом Ҳасан ибни Али розияллоҳу анҳумонинг исмларини, ўша вақтдаги Ўрта Осиё ва Қозоқистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф берганлар.  Имом Ҳасан укалари Имом Ҳусайн билан биргаликда боболари яъни пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг  кўп ва хўп тарбияларини олганлар. Ҳаммамизга маълумки Имом Ҳасан ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ва Фотимаи Заҳро разиаллоҳу анҳумоларнинг  тўнғич фарзандлари бўлганлар.
Масжид 1998 йилда қайтадан Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси рўйхатидан ўтиб, алҳамдулиллоҳ бугунги кунгача динимиз аҳкомлари, юртимиз қонунлари, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси кўрсатмаларига мувофиқ ўз фаолиятини  юритиб келмоқда.  
Даслаб масжид имом хатиби вазифасида 2003 йилгача Тоҳиров Юнсали домла фаолият олиб борганлар.
Шундан сўнг 2003 йилдан то ҳозирги вақтгача имом хатиблик вазифасида Равшанов Аброр домла фаолият олиб бормоқда.
Масжид имом-хатиби:
Масжид манзили: Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур т. Ибн Сино 2-мавзе  2а уй.
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус: 88, 188, 32, 114
Маршрут: 110, 14, 38, 83, 52, 188, 125 12

 

 

Рамазон суҳбатлари «Ижтимоий одоблар» 2012-йил

 

 

«Рамазон туҳфалари»  2013-йил

 

 

Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»


 

Имом Ҳасан жоме масжиди имом-хатиби Аброр Равшанов

Закот, фитр садақа ва фидя ҳақида