Ҳувайдо жоме масжиди

Ҳувайдо жоме масжиди

Маълумот: Хувайдо жоме масжиди истиқлол туфайли халқимиз учун барча жабҳаларда фаровонлик ва имкониятлар эшиклари очилди. Шубҳасиз, мустақиллик сабабли эришилган ютуқларнинг энг муҳимларидан бири диний соҳада бўлди десак, асло муболаға эмас. Дин аҳлига уларнинг муқаддас қадамжоларию масжид-мадрасалари қайтариб берилди. Миллий қадриятларимиз тикланди. Буюк алломаларимизнинг бебаҳо илмий мероси кенг ўрганилиб, улардаги бунёдкор ғоялар ҳаётга татбиқ қилина бошлади. Миллий-маънавий қадриятларимиз асосини ташкил этган ислом дини халқимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.
Юртимиз мусулмонлари ўз маросим ва тоат-ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди. Бир қанча масжидлар барпо қилиндива ҳозирда кўзни қувнатадиган янги масжидлар  қурулмоқда. Мустабит тузум даврида, диний идора илк иш бошлаган кезларида Тошкент шаҳрида бармоқ билан санарли 4 дона масжид бўлган бўлса, ҳозирда эса 114дан ортиқ масжид фаолият олиб бормоқда. Шулар қаторида бизнинг “Ҳувайдо” жоме масжидимиз  ҳам ватанимизда  истиқлол қуёши илк порлаган кезда барпо бўлди ва мусулмонлар ихтиёрига топширилди.
Хозирги   Ҳувайдо жоме масжиди  Ҳувайдо иккинчи тор кўчасида 1930-йилдан буён ишлатилмаганв аҳоли яшовчи турар жойлар орасида қолиб кетган эски қабристон ўрнида барпо қилинган. 1989-йил 14-августда қабристон  Тошкент шаҳар Ижрия Қўмитасиннинг а-454 қарори билан обод қилиш учун маҳалла оқсоқоллари  ихтиёрига топширилган.
1991-йил Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, маҳалла четида кичик бир хонали эски маҳаллий масжидда ибодатларини адо қилиб келган маҳалла Фуқоролари ва фаолларининг илтимосига биноан  масжид қурилишига рухсат берилди.
Қуръони Каримнинг Тавба сурасини 18-оятида: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар”, - дейилган. Унга амал қилган номозхонлардан чиққан хомийлар ва ҳашарчилар кўмагида, шу йилдан бошлаб  ҳашер йўли билан 0,8 гектар майдонни эгаллаган  масжид қурулиш ишлари бошланиб кетди.  1993-йил Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасининг 122-сонли қарорига асосан қурилиш якунланиб ишга тушурилди. Масжидга  1701-1780 йилларда Фарғона водийсининг Чим ён қишлоғида яшаб ижод этган  тасаввуфий шоир, мутафаккир, мударрис, Ҳувайдо номи берилди. Шу йилдан бошлаб масжидга муҳтарам устоз фазилатли шайх Абдулазиз Мансур жаноблари   имом-хатиб вазифасига таьйин қилиндилар.  Шайх ҳазратлари Имомлик фаолиятлари давомида масжид қавмига илм-ирфон улашдилар. Ўзбекистон Мусулмонлари  идоарси буйруғига асосан 1998-йил 10-июлдан бошлаб масжид ноиб-имоми вазифасида ишловчи буйруғи  Аллоқулов Луқмон имом-хатиб этиб тайинланди. Масжид 1998-йил 6-август санасида Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг ФНН 008375 рақами билан рўйхатдан ўтди. 2010-йилда эса  Ўз.М.У. қарорига асосан Абдураҳмонов  Абдуманнан Имом-хатиб этиб тайинланди. 2011-йилдан Ўз.М.У буйриғига асосан Жураев Фарҳод имомлик фаолиятини бошлади ва ҳозирги кунга қадар Мударрислик билан бир қаторда имомлик фаолиятини олиб бормоқда.

Масжид имом-хатиби:
Жўраев Фарход
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: