Фотимаи Заҳро жоме масжиди

Фотимаи Заҳро жоме масжиди

Маълумот:

“Фотимаи Заҳро” жоме масжиди 1994-1996-йилларда маҳалла фуқаролари томонидан умумий ҳашар йўли билан қурилган. 2004-йилда масжид тўлиқ қайта таъмирланган. Маҳалла аҳлининг таклифига биноан масжидга “Фотимаи Заҳро” номи берилган. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг энг кичик қизлари, Ҳазрати Али (р.а) нинг жуфти ҳалоллари ва Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайн (р.а)ларнинг оналари Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ислом оламидага шарафли ва муслималарга чинакам ибрат сиймоси бўлган аёллардан бири бўлганлар.Фотима розияллоҳу анҳо онамиз Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин олти ойдан сўнг, ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанбада вафот этдилар.

Бугунги кунда масжиднинг ички ва том қисми таъмир талаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли маҳалла фаоллари ва жамоатчилик ташаббуси ҳамда ҳашар йўли билан 2016 йилнинг октябр ойида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди. Ҳозирда таъмирлаш ишларининг якунланган.

Манба: vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Тоҳир домла Пўлатов
Масжид манзили:  Шайхонтоҳур тумани, Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47-уй. Тел.: +998 71 273 59 33
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

 

Масжиднинг аввалги кўриниши