Эшон-Бобохон жоме масжиди

Эшон-Бобохон жоме масжиди

Маълумот: 

Масжид 1994 йилда қуриб битказилган. 1994 йилдан фаолият кўрсата бошлаган. Ибодат уйига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси собиқ муфтийси Зиёвуддин Бобохоновнинг оталари “Эшон Бобохон” номлари берилган.

Шайх “Эшон Бобохон” 1858-1957 йилларда яшаб ўтганлар. Ҳазрат 80 йилдан ортиқ умрларини ислом динининг тарғиботига бағишладилар. Қуръони карим ва ҳадис илмларини жуда яхши билар ва фарзандлари ҳам келажакда ислом дини равнақи учун хизмат қилишларини орзу қилардилар. 1943-йилда Ўрта Осиё ва Қозағистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил этганлар. Биричи Қурултойда бошқарма раиси ва беш иттифоқдош жумҳуриятнинг муфтийси этиб сайланганлар. Бу лавозимда 1957-йилга (вафотларига) қадар хизмат қилганлар. 1945-йилдан бошлаб Саудия Арабистони ва бир қатор мусулмон давлатлари билан дўстона алоқа ўрнатилишига асос солганлар, мусулмонларни ҳаж сафарига боришга сабабчи бўлган зотдирлар.

Масжид 2019 йилда қайта қурилиш ишлари бошланиб, 2020 йил июль ойида  янгидан барпо этилди.

2020 йил 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги уламолар ва мутассадди вакиллар Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманидаги “Эшон Бобохон” жоме масжидининг янгидан барпо этилган биносини кўздан кечириш учун ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари жоме масжид янги биноси билан танишар экан, унинг мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, то Қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қиладиган даргоҳ бўлишини тилаб, дуо қилдилар.

“Эшон Бобохон” жоме масжиди лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.

Масжид имом-хатиби: Кенжаев Таваккал
Масжид манзили: Шайхонтоҳур тумани, Бўстон маҳалласи, Эшон бобохон кўчаси 26-уй. Тел.: +99871 246 01 51
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

Манба: vakillik.uz, muslim.uz

Масжиднинг аввалги кўриниши