«Абу Сахий» жоме масжиди

Абу Сахий жоме масжиди

Маълумот: Тошкент шаҳридаги «Абу Сахий» бозорининг ёнгинасида Рамазон ойининг илк жумасида 3 минг ўринли йирик жоме масжиди очилди. 2022 йил 8 апрель куни, Жума намози вақтида бўлиб ўтган «Абу Сахий» масжидининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва бошқа расмийлар қатнашди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов ўз вазифасидан ажралмаган ҳолда «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Масжид ичи жуда кенг бўлиб, икки қават ва ер остки қисмдан (подвал) иборат. 35 метрли йирик гумбазни 8 та устунлар ушлаб туради. Масжид расмийларининг айтишича, 8 та устунлар жаннатнинг 8 дарвозаси рамзи сифатида қурилган. Масжид ва гумбазнинг марказида 8,5 метр узунлик ва 8,5 метр кенгликдаги, оғирлиги 5 тонна бўлган ҳашаматли қандил илинган.

Масжидни ташқи тарафдан 2 та 63 метрли миноралар безаб турибди. «Миноралар узунлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшларига мослаб 63 метрдан қилинган. Бу ерда ҳар бир деталга маъно беришга ҳаракат қилганмиз», - дейди масъуллар. Таҳоратхона ва масжиднинг пастки қаватлари ҳам гўзал дид билан безатилган.

Шунингдек, масжиднинг пастки қисмида аёллар учун ҳам алоҳида намозхона ва таҳоратхона ишга туширилган. масжид қурилишида ишлатилган асосий материаллар ва гиламлар асосан Туркиядан олиб келинганини маълум қилди.

Manba: kun.uz

Масжид имом-хатиби: Абдуқаҳҳор Юнусов

Масжид имом-ноиби:
Масжид манзили: 
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус: 
Маршрут: