Қора Соқол ота жоме масжиди

Қора Соқол ота жоме масжиди

 

Маълумот: Масжид дастлаб 1957 йилда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган.  Мустақиллик  шарофати билан 1992-93 йилларда эски масжид бузилиб янги масжид қурилиш ишлари бошланган. Масжидга унга ёнидаги қабристон номидан келиб чиқиб  «Қорасоқол ота» номи берилган. Лекин Қорасоқол ота шахси тўғрисида маълумот йўқ. Аммо баъзи кишиларнинг гувоҳлик беришича  уч юз йиллардан бери қабристон мавжуд.

1996 йилда масжид қурилиши тугалланган. Қурилиш тугагандан кейин расмийлаштириш ишларига харакат бошланган. 1997 йил 22 январдаги Тошкент шахар Бектимир тумани  хокими карорига асосан Бинокор маҳалласи масжиди қабристон номидан келиб чиккан ҳолда «Қорасоқол ота» деб номланган. Унгача туман маҳаллий масжид сифатида ишлаб турган.  1997 йилдан масжид расман ўз фаолиятини бошлаган.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Уразимбетов Худаяр
Масжид манзили: Бектемир тумани, Бинокор маҳалласи Шоликор кўчаси 1 уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут: