Аллоҳ таоло қабул қилсин

Хеч биримизга сир эмаски, бугунги кунда юртимиздаги барча жабҳаларда хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга юртбошимиз сарбонлиги ҳам ҳаммамизга маълум. Мисол тариқасида ногирон, боқувчисини йўқотган, кўмакка мухтож бўлган юртдошларимиздан бир қанчасига давлатимиз томонидан уйлар, ишсизларга эса қобилятига қараб иш билан таъминланиб келмоқда. Бундан барча мамнун ва масрур. Бу ишнинг бошида турган ва уни амалга ошираётган барча мутасадди ходимларни ҳаққига тинимсиз дуолар қилинмоқда.

Шак шубҳасиз бундай хайрли ишларда юртимизда фаолият олиб бораётган имомларимизнинг ҳам хизматлари ва хиссалари бор албатта. Улар нафақат инсонларга яхшилик қилиш, кўмак бериш ва хайру саҳоват қилиш каби инсонийлик бурчларини халққа эслатибгина қолмай, ўзлари ҳам бундай ишларда фаолдирлар.

Куни кеча масжидимиз ходимлари билан бирга 1955й да туғилган боқувчисини йўқотган ва ногирон инсонлардан бири Алфред Муллаевга ногиронлик аравасини хомийларни далолат қилган ҳолда топширдик.

Ушбу иснон ўз сўзи билан айтганда “Раҳмат, мени мошинали қилдиларингиз, жуда қийналиб ушбу аравага иҳтиёжим катта эди. Мени мушкулимни осон бўлишига сабаб бўлдиларингиз, Аллоҳ сизларни мушкулларингизни Ўзи осон қилсин” дея,  кўз ёш қилиб ва сўнгида қўлларини кўтариб, хурсанд бўлган ҳолда, табассум ила дуо қилиб кетти.

Ҳа азизлар, юртимизда халқпарвап ва инсонпарвар саҳоватли кишилар жуда кўп. Балки шуларнинг инсонийлиги, саҳоватлилиги сабабли юртимиз тинч, осмонимиз мусаффодир. Яратгандан юртимизни тинч, халқимизни фаровон ва сахийларимизни кўп бўлишини сўраб дуолар қиламиз.

Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон”

жомеъ масжиди имом хатиби

Абдурахманов Яҳъё

05.11.2018й