Эъзгулик ва ҳалолика йўғирилган, орзулар ила интиқиб кутилган қарор лойиҳаси
Бисмиллаҳир рохманир рохим
Алхамдулиллаҳи роббил аламин.
“Эй иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар қилиб еманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажот топсангиз. Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган оловдан қўрқинг. Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз” – деб, Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўз бандаларига тақво қилишган чорлаб, эвазига нажот топишини хабари ила Рибонинг сарқитидан ҳам ҳазар қилишга кофирлар учун таёрлаб қўйилган оловдан қўрқишга чақириб, мақоми одобимизни “иймон келтирганлар” дея хитоб қилган Зотнинг меҳрибонлигига лойиқ ҳамд ва саноларимиз бўлсин. (Оли Имрон сураси 130-132 оятлар).
“Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди. Ундаги бир аъзоси хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва истималайди” – деб, мўминларни хаётини ислоҳ қилишда ҳамкорлик ва бир бирига фидоийлик ила меҳр кўрсатиш, ўзаро дўстлик руҳида тараққиёт сари бирга бирдам ҳамда бардам қадам ташлаб, исломий тамойиллар билан адолатли иш тутишлик таълимини берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, оиласи аҳли байтларига, саҳобаий икромларга саловоту саломларимиз бўлсин.
Бу жаннатмонанд юрт бўлмиш ватанимизни Аллоҳ таолонинг ўзи, биз мўмин мусулмонлар учун тинч ва осойишта, обод ва кўркам ҳамда мисли жаннат неъматлари ила безатиб кўркам қилиб қўйди. Кўрганда кўзлар қувониб, сўзлаганда тили ва дилида бул-бул хонишидан, эшитсанг қалблар яшнайдиган обод маконни неъматлари билан лимолим қилиб берди.
Аллоҳ таола қуйдаги оятларида шундай: “Ва уларни амрларимиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилувчилар бўлдилар” (Анбиё сураси 73-оят)
“Бас ўлчовни тўғри ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар. Ва тўғри тарозу ила тортинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманг” – деб, марҳамат қилади. (Шуаро сураси 181-183 оятлар) мазкур икки оятдан. Аллоҳ субханаҳу ва таоло бутун инсониятга Исломни Яратувчи ва одамлар ўртасидаги муносабатларни ислоҳ қилиш ва тартибга солувчи қонунлар манбаъи қилди.
Исломнинг бош меъзони инсон ҳаётини яхшиликлар асосида ҳалол касб-ҳунар қилишлик билан мазмунлик ҳаёт қуриш ва ёмонлик, разолат, харом ва рибодан тозалашдир. Демак, шариат нафақат тўғри йўлни кўрсатади, балки бутун умматни равнақи ва тараққиёти йўлида мусулмонлар фаолиятининг барча турларини тартибга солиб тўғрилаб туради. Шунингдек боқий хаётда муносиб мукофот олишни таъминлайди. Мусулмонлар ҳаёти шарият билан тартибга солинишдан ташқари иймон келтирганлар оддий ва ижобий хуқуқлар билан доимий боғланган бўлади.
Хусусан ижтимоий ҳаётида савдо ва зироат, молия ва иқтисод, халқаро ва шаҳсий ҳуқуқлар, Фуқаролик ва оила ҳуқуқлари, Пул амалиёти ва молиявий муомилаларнинг барчаси Қуръонни каримда халол, адолатли, тенг ҳуқуқлик бўлишга айниқса, Рибодан ҳоли бўлишлик тўғрисида очиқ ва ойдин кўрсатмаларни бериб қўйган.
Бугун биз асосан сўзимизни моҳияти Исломий молия ва банк тизимининг шарият кўрсатмалари асосида жорий этилишини умидида юртимизда узоқ йиллардан буён мўмин мусулмонлар дилдан орзуқиб ва интиқиб кутган онлар келгани қалбимизни қувонтириб юборди.
Бугун ижтимоий тармоқларда қўёш нуридек порлаб кўзларни қувонтирган янгилик хабари “Исломий банк тизимини жорий этиш бўйича Президент қорори лойиҳаси таёрланди” бу ҳабар чиндан ҳам инсонни қувонтирмай иложи йўқ. Чунки юртимизда исломий банк иши ва молияси инфратузилмасини яратилиши тарққиётнинг чинакам ривожланишига сабабдир. Тадбиркорликни янги даражаларга олиб чиқишдир. Инавацион ғояларни тадбиқ қилиш ва уни амалга оширишнинг янгича ёндашувидир. Бу лойиҳанинг муҳокамаси-ю, қарорнинг тасдиқланиши нафақат Ўзбекистонга балки дунё ҳалқаро молия бозорига ҳам улкан мувофақиятди. Айниқса жаҳон мамлакатларидан айни фаолият олиб бораётган Ислом банклари учун ҳам катта имконият эшиклари очилади. Ҳар икки тамонлама ички ва ташқи бозор савдосининг ривожланиши, инпорт ва экспортнинг жадал суратларда ўсишига сабаб бўлувчи қарор лойиҳасидир.
Исломий банкларнинг молия тизимида шариат кўрсатмалари асосида иш олиб бориши энг аввало, Аллоҳ рози бўлган иқтисод ва молиявий муомаладир. Ўзбекистонда мавжуд банкларнинг иш фаолиятида, ислом банкларининг иши ва молия инфратузилмаси яратилса энг биринчи навбатда хозирги анъанавий банкларнинг хаётида жиддий бурилиш ва ўзганиш, жадал суратларда ривожланиши ва тараққиёт сари ўсишига бош омил бўла олади. Айниқса бугунги кунда мижозларнинг ҳамда халқнинг банкларга бўлган ишончи ва қизиқиши ортади. Исломий банкларнинг иши асосида фаолият бошланса халқимиз учун қандай хизматлар тақдим қилинади.
Биринчи навбатда ҳалол молиявий пул айланма хизматлари, Фойзсиз (Рибо) дан ҳоли бўлган ишончли шериклик муомаласи. “Муробаҳа, Музораба, Мушорака, Истисно ва Ижара” фойдаларидан дароматлар олиш хизматларидир. Буларнинг барчасида ўзига яраша шариат тамоилларига асосланган бўлиб, ҳар икки тамонни рози қиладиган шарт шароитлари бор. Бу ҳизматлар хақида батафсил келгуси мақолаларимизда чуқурроқ ўрганиш билан танишиб чиқамиз.
Бугунги кунда жаҳон бозори иқтисодий мумолилалар ичида исломий молия ва банк тизимининг нуфузи жудда ҳам юқорилаб кетган. Шу ўринда бу банкларнинг тармоқлари ҳам йилдан йил сайин кенгайиб фолият турлари ҳам кўпайиб хизмат кўрсатиш бўйича етук ўринларни эгаллаб келмоқда. Ислом банклари асосан мусулмон давлатларда эътиқоди ислом дийни ривожланган юртларда юқори савияда ўсиб бормоқда. Ўз навбатида уларнинг кенгайиш дойираси ҳамон давом этмоқда. Уларнинг кўп йиллик тажрибаларига асосан ҳамда етук мутахассис ходим кадирларининг фикрича Ўзбекистонга Ислом банкларининг кириб келиши уларнинг ҳизматларидан ҳалқнинг фойдаланиши бошқа давлатлардан кўра икки баробар ўсишини айтишади. Чунки юртимизда тадбиркорлик мухити юқори даражада ривожлангани ва алоҳида эътибор қаратилишидадир. Бугун аксарият тадбиркорларимизни қийнаётган масала ҳам шундадир. Хусусий мулкчиликни шакиллантиришда ҳалол (рибо) дан холи бўлган молиявий ислоҳот эвазига иш бошлаши, янги иш бошловчининг ҳам ва банкларнинг ҳам тўллиқ ривожланишига ҳисса қўшади.
Чунки Аллоҳ таоло айтади: “Бас ўлчовни тўғри ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар. Ва тўғри тарозу ила тортинг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманг” – деб, марҳамат қилади. (Шуаро сураси 181-183 оятлар). Ҳар бир тадбиркор юксалса, ривожланса, албатта элган мададкор бўлади. Бунинг учун уни илк янги ташкил топган вақтида банкларнинг исломий ислоҳотлар билан молиявий кўмак ва ёрдам бериши кўзланган мақсадларнинг натижаси мева беришидадир.
Сўзимизнинг якунида ҳулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки нима қилсак ҳам ҳалолдан ризқ топмоқ фарздир. Фарз Аллоҳ таолонинг буюрган буйруғи, ижросини таъминлаш банданинг қатий вазифасидир. Банда буюрилган кўрсатма асосида ҳаётини тузута олса, Аллоҳнинг вадаси шуки “Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз” умидимиз битта у ҳам бўлса ўзининг соясидан бошқа соя йўқ бўлган кунда раҳм қилинишлигимиздир. Булранинг ҳаммасига банданинг чин иҳлосдан қилган тавба ва истиғфори, зикри ва дуосининг эвазигадир. Демак юртимизда ҳамон мўминларнинг дуоси ижобат бўлмоқда. Дуоимиз ижобат бўлаётганининг бир нишонаси ҳам айни мана шу “Эзгулик ва ҳалолика йўғирилган, орзулар ила интиқиб кутилган қарор лойиҳаси”нинг мухокамага тақдим қилинишидир. Устозлар айтишади Ибодат ва дуоларингни ижобат бўлаётганини билмоқчи бўлсан “Бу сени ёмонликдан қайтиб яҳшиликка юришингдир” яна айтишади “Сен ноумид бўлмасдан сўрайвер дуоинг ижобат бўлса, бир куни Аллоҳнинг ўзи бу ниятингни амалга ошириш учун подишоҳнинг қалбига солиб қўяди” дейишади.
Алҳамдулиллоҳ не-не орзу ҳавас ва кўз ёшларимиз билан юртимизда Исломий банклар ёки уларнинг иш фаолияти доирасидаги хизматларни юртимиздаги банклар ҳам кўрсатишини кўп ва ҳоп, Яратгандан сўрайверганимиз учун ижобат бўлиб, Аллоҳнинг ўзи Юртбошимизнинг қалбларига солиб, йил бошидан режаларимизни янгича усулда “Фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва Инавацион ғояларни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилиниши билан ҳар бир соҳада ўзгача янги лойиҳалар устида ишлаш уни амалиётга тадбиқ қилиш самарали усуллардан фойдаланиб, иқтисодий тамондан қўллаб қувватлаш ғояси ҳам, энг олий бош устивор йўналишимиздандир. Шундай экан ушбу қарор лойиҳасини ғоявий шакилланишида ҳизмат қилган барча мутасдди раҳбарларга, қолаверса халқимизнинг ният мақсадига Аллоҳнинг ўзи мадаткор бўлсин.
Юртбошимизни олижаноб хислатлари ўлароқ олиб бораётган ислоҳотларига янада илҳом бахш этсин. Тез кунларда ушбу қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтиб амалга тадбиқ бўлишини ва Юртбошимиз тамонидан тасдиқланиб ҳалқимизнинг ижтимоий муҳтожлигига тақдим қилинса деб, Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ўзидан дуо қилиб қоламиз.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барака атуҳ.
Шожалилов Музаффарҳон Муртазоҳон ўғли
Саййид Авлод Наслий
Андижон вилояти Марҳамат тумани