Cиз жаннатда ҳаёт қандай-лигини билсизми?


Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи (ўқиш ва ёзишни) ўргантди. (Кунларнинг ҳисоби) Қуёш ва ой ҳисобидадур. Осмони баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди деб ўз каломи Ар-Роҳманда ҳабар берган, энг буюк илм соҳиби бўлган Муаллим ва Адолатда одил Зот бўлган Аллоҳ субханаҳу ва таолога ҳамд ва саноларимиз бўлсин.



«Сизларга жаннатнинг тахтларидан ҳабар берайми?»  деб ўз умматларини қувонтирган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловату саломлар бўлсин.

Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан. Ўзининг келгуси ҳаёти оҳират дунёси ҳақида қизиқишлари ортиб боради. Айниқса Жаннатдаги ҳаёт қандай бўлишига ҳар бир мўмин киши қизиқиши табий ҳол. Шунинг учун Жаннат ҳаёти қандай эканлиги хақида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони Каримга мурожаат қилиб, ундаги жаннат ҳаёти ҳақидаги хабарларни билишимиз мумкин.

Аллоҳ таоло айтади:

وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ

«Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат» нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари — боғлари орасида сайр қиладилар.)» (Ар-Роҳман 46-оят)

فِيهِمَا مِن كُلِّ فَٰكِهَةٍ زَوْجَانِ

«Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.» (Ар-Роҳман 52-оят)

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشٍۭ بَطَآئِنُهَا مِنْ إِسْتَبْرَقٍ وَجَنَى ٱلْجَنَّتَيْنِ دَانٍ

«Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.»  (Ар-Роҳман 54-оят)

فِيهِنَّ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَآنٌّ

«Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган (ҳур) лар бор.»  (Ар-Роҳман 54-оят)

هَلْ جَزَآءُ ٱلْإِحْسَٰنِ إِلَّا ٱلْإِحْسَٰنُ

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.»

وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ

«У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.»  (Ар-Роҳман 62-оят)

مُدْهَآمَّتَان  فِيهِمَا عَيْنَانِ نَضَّاخَتَانِ

«Икковлари ям-яшилдир. Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.»  (Ар-Роҳман 64-66)

حُورٌ مَّقْصُورَٰتٌ فِى ٱلْخِيَامِ

«Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.»  (Ар-Роҳман 72)

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ رَفْرَفٍ خُضْرٍ وَعَبْقَرِىٍّ حِسَانٍ

«Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.»  (Ар-Роҳман 76)

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръонда жаннат тарифини гўзал тарзларда тавсифлаган. Ҳусусан Имом Ғаззолий айтади: «Ҳар қачон сен жаннатда ҳаёт қандайлигини билмоқчи бўлсанг, Қуръонни ўқи Аллоҳнинг изоҳлашидан ортиқроқ шарҳни бошқа ҳеч қаердан топаолмайсан.

Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш. Роббинг исми муборак бўлди.»

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг каломи Қуръонда гузал тарифлар билан баён қилган «Иккин Жаннат» ига мушарраф қилсин.

 

Одилжон домла РАСУЛОВ

Марҳамат тумани фаолиятидаги

«Бозор боши» жомеъ масжиди имом-хатиби

Илму-маърифат ва Зикру тасбеҳ каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашишни унитманг!

Манба Tasbeh.uz