Мукофоти олинмаган мол эгаси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу  алайҳи васаллам: “Бизга (хайр қилган) бирортанинг қўли йўқки, албатта мукофотини бермаган бўлсак. Фақат Абу Бакр бундан мустасно. Унинг бизга қилган хайрлари бор. Унинг мукофотини қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи беради. Ҳеч кимнинг моли менга абу Бакрнинг моли манфаат берганидек манфаат берган эмас”, дедилар”
Абу Саид ибн ал-Аъробий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қуйдагиларни ривоят қилади:
“Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломга кирган куни уйида қирқ минг дирҳами бор эди. Мадинага ҳижратга чиқаётганида эса беш минг дирҳамдан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган эди. У бор-будини қулларни озод қилиш ва исломга ёрдам бериш учун сарфлаган эди. ”
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу юқоридаги ривоятда зикри келган сарфланмай қолган беш минг дирҳамини ўз эҳтиёжлари ёки оилалари, яқинлари эҳтиёжига сарфлаганлар, деб ўйлайсизми? Агар шундай ўйласангиз, хато қиласиз. Ана шундай ўта нозик бир пайтда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга ўхшаш бутун вужудини Ислом-иймон йулига бағишлаган инсон умуман бошқача иш тутади.
Ана шундай ўта нозик бир пайитда Абу Бакир Сиддиқ розиаллоҳу анҳуга ўхшаш бутун вужудини Ислом-иймон йўлига бағишлаган инсон умуман бошқача иш тутади. Қандай иш тутган ,дейсизми? Келинг, ана шу холатда у кишининг қандай иш тутганликлари ҳақида катта қизлари Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан эшитайлик.
Росулулоҳ  саллалоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга АбуБакр розияллоҳу анҳу (хижратга) чиққанларида Абу Бакр ўзининг ҳамма молини: беш минг ёки олти минг дирҳамини кўтариб  олди. Уларни щзи билан олиб кетди. Кейин олдимизга бобом Абу  Қуҳофа розияллоҳу анҳу кирди. Унинг кўзи кўрмайдиган бўлиб қолган эди. У киши:
“Аллоҳга қасамки, менимча у сизни ўзи билан молида ҳам фожиага учратган бўлса керак”, деди.
“Йўқ бобожон! У бизга жуда кўп нарса қолдириб кетди”, дедим ва отам молларини қўядиган туйникка тошларни қўйиб, устига ёпқич ёпдимда, у кишининг қўлларидан тутиб олиб бориб:
“Бобожон! Манавини ушлаб кўринг-а” дедим.
У киши ушлаб кўрди-да:
“Ҳа, яхши! У сизларга шуни қолдириб кетган бўлса, яхши қилибди. Бу сизларга етади”,  деди.
Йўқ! Аллоҳга қасамки, у бизга ҳеч вақо қолдирмаган эди. Лекин мен чолни тинчлантирмоқчи бўлдим, холос”.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Ислом йўлида ҳам жонларини, ҳам молларини тикканларини кўриб қўйинг. Ўз жонини фида қилиб, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан хфёт-мамот сафари – хижратга чиқмоқдалар. Шу билан бирга, бор-будларини, қолган –қутган мол-мулкларини ҳам Ислом йўлида сарф қилиш учун олиб чиқмоқдалар.
Ҳа, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзларининг ҳад-ҳисобсиз молларини энг керакли вақтда, ҳеч ким бирор нарса сарф қила олмайдиган вақтда Ислом йўлида сарф қилган эдилар.
Ислом йўлида мол сарфлаганлар кўп бўлган. Ислом йўлида сарфланган моллар ҳам кўп бўлган. Аммо молни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг сарфлашига ўхшаш сарфлаш бўлмаган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг моллари каби серманфаат мол ҳам бўлмаган. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг мол сарфлашлари ва сарфлаган молларининг мукофотини Аллоҳнинг ўзи қиёмат куни беришини ҳадисларида алоҳида зикр қилиб ўтганлар.  У зотнинг ҳаётларида шунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп бўлган ва кўплаб шундай мисолларни келтиришимиз мумкин.  Уларнингн ҳаммасида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг улуғ фазиллари ва Ислом йўлида ҳам жонларини, ҳам молларини фидо қилишга тайёр турганликлари ўз аксини  топган.    
Ҳадис ва Ҳаёт китобидаги манбалар асосида

 

 

Хўжаобод туман бош имом хатиби:  М. Қосимов